ТИВ: Москва вилоятида ўлдирилган қирғизистонлик қизнинг иши элчилик назоратида

331
Қирғизистонлик қизнинг ўлимида гумонланувчи. Сурат: Москва вилоятига қарашли тергов қўмитаси

ТИВнинг матбуот хизмати Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Москва вилоятидаги 19 ёшли қирғизистонлик қизнинг ўлимини ўз назоратига олганини билдирди.

Москвадаги тергов қўмитасининг маълумотига кўра, воқеа 6-августда Митиши шаҳрида бўлган.

«Қўлига пичоқ кўтарган номаълум киши ёш қизга ҳужум қилиб, қўлидаги сумкасини тортиб олишга ҳаракат қилган. Жабрланувчи қаршилик кўрсатгандан кейин унинг сочидан тортиб, елка қисмига 9 марта пичоқ урган. Қиз воқеа жойида вафот этган», — деб билдиришди тергов қўмитасидан.

46 ёшдаги гумондор зудлик билан қўлга олинган. Тергов вақтида у айбини тан олиб, Москванинг ТИЗОсига киритилган.

ТИВдан тергов учун 11 экспертиза тайинланганини қўшимча қилишди. Жабрланувчи қатори марҳум қизнинг онаси ўтмоқда. Муассаса унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устида ишламоқда ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.