АҚШ Қирғизистонда афғонистонлик 150 нафар талабанинг таълим ҳақини тўлаб беришга тайёр

370

Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати муассаса раҳбари Руслан Казакбаев 18-августда АҚШнинг Қирғизистондаги элчисининг ўринбосари Алан Мельтцер ва АҚШ миссияси раҳбарининг ўринбосари Соната Колтер билан учрашганини билдирди.

Учрашувда «Толибон»* ҳаракатининг жангарилари босиб олгандан кейинги Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

*“Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган.

Казакбаев қозоқ томоннинг ёрдами билан Қирғизистоннинг 15 фуқаросини Афғонистондан эвакуация қилишга ёрдам бергани учун АҚШга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Сурия ва Ироқ давлатларидаги қирғизистонликларнинг аёллари билан болаларини олиб чиқиш учун шундай имкониятларни топиш кераклигини қўшимча қилди.

АҚШнинг вакиллари ўз навбатида уларнинг ҳукумати 150 афғон талабасини Бишкек шаҳридаги Марказий Осиёдаги Америка университетида (МОАУ) билим олишини молиялашга тайёрлигини билдирди.

ТИВ бошчиси Қирғизистон афғонистонлик 500 талабани виза билан таъминлаб, ўлкага зарур бўлган озиқ-овқат бўйича инсонпарварлик ёрдамини юборишга тайёрлигини эслатиб ўтди.

Афғонистонни босиб олиниши

«Толибон» радикал ҳаракатини жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олишга ҳаракатни май ойида бошлаб августгача бир неча ой давом эттиришди.

Толибларнинг ҳужуми 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилганда бошланган.

16 августда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб олгани, афғон президенти Ашраф Ғани давлатдан чиқиб кетгани маълум бўлган.

Ўлкадан чиққандан кейин бир неча соат ўтиб у «қон тўкилишини олдини олиш учун» давлатдан чиқиб кетганини ёзган фейсбук саҳифасида. Бугунги кундача унинг қаерда экани номаълум.

Маълумотлар асосида бир қанча давлатларнинг элчиликлари дипломатларини Қобулдан кўчира бошлаган.

Ўз фуқароларини эвакуация қилиш топшириғини президент Садир Жапаров ҳам берган. Бундай топшириқни Жапаров ТИВга бериб, Афғонистондаги қирғизларнинг хавфсизлигини таъминлашни ҳам буюрган.

Афғонистон босиб олингандан кейин халқаро ОАВ ўлканинг турли провинцияларида овқат тайёрлашдан ёки юзини яшириб кийим кийишдан бош тортган аёллар толиблар томонидан ўлдирилди деган маълумотлар тарқала бошлаган.