Иссиқкўлда Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғини ўтади

349
Сурат: Минкабнинг матбуот хизмати

Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ота шаҳрида 19-20-августда Евроосиё ҳукуматлар аро кенгашининг навбатдаги йиғини бўлади.

Саммитга қатнашиш учун Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусиянинг бош вазири Роман Головченко, Қозоғистоннинг бош вазири Аскар Мамин, Россиянинг ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегиясининг раиси Михаил Мясникович келади.

Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Арипов, Куба республикасининг бош вазири Мануэль Марреро Крус кузатувчи қатори онлайн қатнашади.

Ҳукумат раҳбарлари ЕОИИ давлатларининг ўзаро ва ташқи савдосини таъминлашни қўллаш, товарларни ташишда белгиланган бир томонлама тарифли бўлмаган чораларни яқинлаштириш масалаларини ҳамда экспорт божхона солиқларини муҳокама қилишади.

Президент Садир Жапаров 19-августда Иссиқкўл вилоятига уч кунлик иш сафари билан жўнаб кетди. У ЕОИИ таркибидаги давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари билан учрашиб, иттифоқдаги ҳамкорлик масалалари ва интеграция чораларини чуқурлаштириш бўйича фикр алмашади.

Кейин Жапаров Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирларга қатнашиб, ишлаб чиқариш ва енгил саноат фаолияти билан танишади.

Қирғизистон ЕОИИга 2015-йили қўшилган. Бу ташкилот 2010-йили Беларус, Қозоғистон ва Россиянинг божхона иттифоиқ сифатида тузилган. ЕОИИ таркибига Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь ва Арманистон киради.