Бишкек: Афғон қочқинлари митингга чиқди, улар Қирғизистондан кетишни истайди

401
Бишкек: Афғон қочқинлари митингга чиқди, улар Қирғизистондан кетмоқчи

Бишкекдаги АҚШ элчилиги олдида Қирғизистонда яшаган афғонистонлик қочқинлар митингга чиқди. Улар Канада, Европа ёки АҚШга кўчиб кетишга ёрдам сўрашмоқда.

Элчилик биноси олдига митингга 30га яқин одам йиғилди. «Акипресс» нашрининг маълумотига қараганда, митингчилар яшаганларига 20 йилга яқинлагани билан Қирғизистонда уларнинг ҳуқуқлари оёқ ости қилинаётганини билдиришган.

«Биз унутилиб кетган афғон қочқинларимиз. Бизга АҚШга кўчиб кетишга ёрдам бер», — деб ёзилган плакатларнинг бирида.

Афғонистонликлар амалдорларнинг бири учрашувга чиқмагунча митинг давом этаверишини айтишди. Йиғилганлар бунгача афғон элчилигига мурожаат қилиб, самарасиз бўлганини таъкидлашди.

Афғонистонлик қочқинлар «Толибон»* радикал ҳаракатининг жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олиши натижасида элчилик олдига митингга чиқишди.

Қирғизистон ҳукумати афғон талабалари учун 500 виза беришни ваъда қилган.

АҚШ ҳукумати 150 афғон талабасини Бишкек шаҳридаги Марказий Осиёдаги Америка университетида (МОАУ) билим олишини молиялашга тайёрлигини билдирган.

*“Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган.

Афғонистон толибларнинг назоратига ўтгани 16-августда маълум бўлган. унда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб олгани, афғон президенти Ашраф Ғани эса ўлкадан чиқиб кетгани айтилган. Ҳозир Бирлашган араб амирлигида экани айтилмоқда.

Толибларнинг ҳужуми 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилгандан кейин бошланган.

Бу маълумотдан кейин бир қанча мамлакатлар, унинг орасида Қирғизистон Қобулдан элчилари билан элчиликдаги ходимларини эвакуация қила бошлаган.