Минкабнинг раиси Улукбек Марипов 17-августда Токиога жўнаб кетаётган Қирғизистоннинг паралимпиада терма жамоаси билан учрашди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати хабар қилди.
Марипов Қирғизистоннинг байроғини миллий терма жамоаси аъзоси Аристанбек Базаркуловга топшириб, спорт мусобақасида «бутун қирғиз халқи сизларни қўллайди» деб билдирди.
XVI Паралимпиада ўйинлари Япониянинг пойтахти Токио шаҳрида 24-августдан 5-сентябргача давом этади. Бу ўйинларга Қирғизистондан икки спортчи боради — ядро улоқтириш бўйича Аристанбек Базаркулов ва пара-дзюдо бўйича кўзи ожиз спортчилар орасида 57 кг вазнда куч синашувчи Хайитхон Хусан қизи.
Бунгача Қирғизистоннинг терма жамоаси август ойининг бошида ўтган Олимпиада ўйинларига қатнашган. Мусобақа натижасида қирғиз спортчилари Айсулуу Тинибекова ва Акжол Махмудов кумуш, Мээрим Жуманазарова бронза медалига эга бўлган.