Афғонистон. ЖХХТ тожик-афғон чегарасида ҳарбийларни ўқитишга тайёргарлик кўра бошлади

293

Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бош котиби (ЖХШТ) Станислав Зас «Толибон» ҳаракатининг жангарилари* Афғонистонни босиб олиб, ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин баёнот билан чиқди.

*“Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган.

Унинг айтишича, «Толибон»нинг Афғонистонни назорат қилгани «Марказий Осиёдаги ҳолатга анча таъсир қилиб», хавотирга солмоқда.

“ЖХШТ тожик-афғон чегарасидаги вазиятни кузатмоқда. Ҳозир юзага келаётган вазиятда ташкилотнинг мақсади ЖХШТга мамлакатларнинг хавфсизлигини таъминлаш», — деб билдирди у.

ЖХШТ бош котиби ташкилот сиёсий-дипломатик йўналишда давом этади. Бироқ Афғонистоннинг жануби билан чегарадош Тожикистонга хавф туғилса иттифоқдош давлатга ёрдам бериш учун махсус ҳужжатларда кўрсатилган барча чоралар кўрилади.

ЖХШТ таркибига Тожикистондан ташқари Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Арманистон ва Беларус киради.

Зас Тожикистоннинг мудофаа вазири Шерали Мирзо ва хавфсизлик кенгашининг котиби Насрулло Махмудзода билан ҳам сўзлашди. Унинг айтишича, Тожикистоннинг куч органи ходимлари чегарадаги вазиятни назорат қилишмоқда ва ЖХШТни ҳаракатга келтириш зарурати йўқ.

«ЖХШТнинг жамоат кучларининг машғулотига тайёргарлик бошланди. Яқин ойларда тожик-афғон чегарасига яқин ҳудудда бўлади»,— деб қўшимча қилди бош котиб.

Шунингдек, Зас сентябрда Тожикистоннинг пойтахти Душанбе шаҳрида бўладиган ЖХШТ кенгашида муҳокама қилинувчи асосий масалалардан бири — Афғонистондаги вазият эканини билдирди.

Бунгача Тожикистон «Толибон»га боғлиқ ҳолат сабаб ЖХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу билдирувни Тожикистоннинг ЖХШТдаги вакили Хасан Султонов 7 июлда айтган.

Унда Султонов Афғонистоннинг ҳукумат аскарлари «Толибон»нинг жангарилари билан тўқнашганда 1 500 афғон ҳарбийи Тожикистон ҳудудига чекинганини билдирган эди. Тожикистон ҳукумати Қобул босиб олингунча афғон аскарлари билан «Толибон» жангариларига реакция қилган.

Июлнинг бошида Тожикистон ўлка жанубидаги Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида чегарани мустаҳкамлаган. Тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашга Тожикистон президенти Эмомали Рахмон резервдаги 20 минг ҳарбийни мобилизация қилиш топшириғини берган.

ЖХШТдан ташқари, Афғонистонга ёрдам бериш бўйича Қирғизистоннинг МХДҚ раиси Камчибек Ташиев фикр билдирган. У 8 июлдаги матбуот анжуманида Қирғизистон ЖХШТнинг аъзоси сифатида Афғонистонга ёрдам беришда биргаликда ҳаракат қилади ва «нима бўлганда ҳам» ёрдам беришини билдирган.

«Толибон» жангарилари Афғонистонни босиб олиши

«Толибон» радикал ҳаракатини жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олишга ҳаракатни май ойида бошлаб августгача бир неча ой давом эттиришди.

Толибларнинг ҳужуми 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилганда бошланган.

16 августда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб олгани, афғон президенти Ашраф Ғани давлатдан чиқиб кетгани маълум бўлган.

Маълумотларга қараганда, бир қанча давлатларнинг элчиликлари дипломатларини Қобулдан кўчира бошлади.

Ўз фуқароларини эвакуация қилиш топшириғини президент Садир Жапаров ҳам берган. Бу топшириқни Жапаров ТИВга бериб, Афғонистондаги қирғизларнинг хавфсизлигини таъминлашни ҳам буюрган.