Футбол вақтида тортишиб кетган. Москвада тўрт қирғизистонлик 15 суткага қамалди

323

Элчиликнинг маълумотига кўра, «футбол ўйнаётиб айтишиб кетган қирғизистонликларга яқин орадаги уйнинг турғунлари полиция чақириб» натижада улар қўлга олинган.

«Элчиликнинг консул бўлимининг ходими «Сарисино» ИИБига кундузи ва 21:00дан кейин консул-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун икки марта борди [...] Элчилик томондан тегишли чора кўрилмоқда», — деб билдиришди элчиликдан.

Депортация қиламиз деб қўрқитишди

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик воқеани бошқа версиясини айтмоқда. У 16 августда «Биз, мигрантмиз (Мы, мигранты)” фейсбук гуруҳига «15 август соат 11:00 билан 16:00лар атрофида Сарисино туманининг турли кўчаларида ва Сарисино метросининг яқинидан олдин бир-бирига таниш бўлмаган Қирғизистоннинг 30га яқин фуқароси қўлга олинди» деб билдирган.

Унинг айтишича, қўлга олинганларнинг тўртови «Сарисино» ИИБга етказилган.

«Уларни депортация ва куч ишлатамиз деб қўрқитиб, умуман қилмаган майда бебошлик протоколларига қўл қўйишга ва шу ерда 500 рублдан жарима тўлашга мажбурлашади. Сув, озиқ-овқат бермай, ҳожатхонага киритмай, ирқий белгилар билан камситиб, «Россияни қисиқ кўзли чуркалардан тозалаймиз» деб қўрқитишган. Ҳеч қандай таржимон, юрист, консул ҳимоясисиз, қўлга олиш сабаблари, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида умуман сўз бўлмайди», — деб ёзган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Унинг айтишича, қўлга олинган қолган 26 қирғизистонлик «қалбаки протоколларга қўл қўйиб бергандан кейин» қўйиб юборилган.

Аввалроқ Россиянинг Vesti.ru нашри июль ойида Москвада бўлган оммавий тартибсизликларга қатнашган 26 қирғизистонлик Россиядан депортация қилинганини билдирган.

*Россиянинг Москва шаҳридаги муҳожирларнинг оммавий муштлашуви шу йилнинг июль ойида бўлган. унда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Тожикистоннинг фуқаролари бўлгани айтилган. Бир нечта пичоқдан жароҳатланган фуқаро касалхонага етказилган.

Нашрнинг маълумотига кўра, депортацияланган фуқароларга Россияга кириш 40 йилга тақиқланган.