Ўш: «Ата-Журт Кыргызстан»дан депутат бўлган Бекмурза Эргешов аввалги иш кабинетидан кетгани йўқ

245

Ўш шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан депутат бўлган «Иссиқлик билан таъминлаш» муниципал ишхонасининг собиқ етакчиси Бекмурза Эргешов олдинги иш кабнетини депутатнинг шахсий иш кабинетига айлантириб олди. Бу ҳақда журналист Идирис Исаков жойлаган видео материалда маълум бўлди.

У ишхонанинг директори ўтирадиган хонанинг ташқарисига «Ўш шаҳар кенгашининг депутати Бекмурза Эргешов» деб ёзиб, қабул кунларининг графигини ёзиб қўйган. Бироқ ишдан кетгандан кейин хонани топшириши керак эди.

Исаков ишхонада Эргешовни учрата олмади. Муассасанинг кадрлар бўлими бошчиси, котиб ва бошқа ходимлар ҳам журналистга бу кўриниш бўйича изоҳ беришдан бош тортишди.

Бошқа бир ходим «Эргешов бугун келмади» деди. Шу сабаб Исаков «“ҳукумат” партиясидан депутат бўлган Эргешовга қонун ишламайди» деб танқид қилди.

«Депутат ўзи олдин ишлаган муассасадан “йўқ мен чиқмайман” деб чиқмаса бўлаверар эканда. Сиртига бемалол табличкани илиб қўйибди. Буни бас қил дейдиган одам борми ёки Ташиевнинг* партиясидан ким депутат бўлса қоида уни айланиб ўтиши керакми?!» — деб сўради у.

* «Ата-Журт Кыргызстан» жамоатчиликда «ҳукуматники» деб айтилади — уни МХДҚ раиси Камчибек Ташиев билан боғлашади. Сабаби партияни Ташиевнинг ҳамқишлоғи Айбек Маткеримов бошқаради. Маткеримов ўатгн йилги парламент сайловига «Мекенчил» партияси билан келган. Шунингдек, мазкур партиядан Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев Жалолобод шаҳар кенгашига депутат бўлди. Бироқ Ташиев партия унга тегишли деган маълумотни рад этди.

Ўш мэриясидан бу воқеани махсус маъмурий комиссия текширишини айтишди.

Бекмурза Эргешов

Бекмурза Эргешов ўша шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг №7 рақамида депутат бўлиб сайланди. Шу сабаб у 30-июлда ўз аризаси билан «Иссиқлик билан таъминлаш» ишхонасига кетиб, ўрнига муассасанинг бош муҳандиси Нурлан Мурзаматов вақтинча келган эди.

Эргешов бу хизматга ўтган йилнинг 17-декабрида тайинланган. Бунгача ўтган йили натижаси бекор қилинган сайловга ҳукуматнинг «Биримдик» партияси билан келган.

Шунингдек, «ИИВ ДАНнинг Ўш вилояти бўйича ихтисослаштирилган монтажлаш-эксплуатация дирекцияси» давлат ишхонасига етакчилик қилган.

Бундан ташқари, у сайловдан кейинги тартибсизликларда Ўш шаҳрининг марказий майдонида 6-октябрда ўтган Жээнбековларни қўллаш митингини олиб борган.