MagicCity’нинг ходимига қўл кўтаришда гумонланган фуқаро ТИЗО-1га киргизилди

252

MagicCity’нинг ходимига ҳужум қилишда гумонланган фуқаро ТИЗО-1га киритилди. Бу ҳақда Бишкекнинг Октябрь туман судидан Kaktus.media нашрига билдиришди.

Суднинг маълумотига қараганда, гумондор бир ой қамоқда бўлади. Милиция уни 12-августда қўлга олиб, ўша куни Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.

MagicCity болалар ўйин марказида ишлаган қизга бўлган ҳужум воқеаси августнинг бошида бўлган. унда ижтимоий тармоқларда маст ҳолдаги киши марказнинг ходимига ҳужум қилган видео пайдо бўлган.

Кўнгил очар марказнинг маъмури Тимур Жунусовнинг айтишича, қизга куч ишлатган кишига ходим унга рус тилида хизмат қилгани ёқмаган. Шунингдек, Жунусов киши маст ҳолда бўлганини қўшимча қилган.

Бишкек ШИИБи савдо марказининг ходимига ҳужум қилгани кишини топиб, воқеани «Майда бебошлик» моддаси билан ЖУРга рўйхатга олганини маълум қилган.

Суд-тиббий экспертиза тайинланган, бироқ жабрланувчи «соғлиғига жиддий зарар келтирмаганини айтиб, тиббий текширувдан бош тортган.

Ҳуқуқ тартибот органлари суд-лингвистик экспертиза тайинлаган. Бунинг натижаси билан жиноий ишни қайтадан квалификациялаш масаласи қаралади.

Хизмат кўрсатган қизга ҳужум қилиш факти жамиятда резонанс яратган. Шу сабаб Россиянинг бир қанча сиёсатчилари фикр билдириб, Қирғизистон билан савдо-иқтисодий алоқани узишга чақиришган.

Бироқ экспертлар, сиёсатчилар Россиянинг парламент сайлови яқинлашиб қолгани учун шундай билдирувлар қилиниб, публикага ишлашмоқда деб ҳисоблашади. Қирғизистоннинг ТИВ рус ҳукуматини «ички миллатчиликнинг айрим ҳолатларини рус миллатидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари доим бузилаётгандай қилиб кўрсатмасликка» ундаган.

Кейинчалик рус ҳукумати MagicCity болалар ўйин марказининг ходимларига ҳужум қилган қирғизистонликни 10 йилгача Россиянинг ҳудудига киритишни тақиқлаш қарорини қабул қилгани маълум бўлган.