МХДҚ раиси Камчибек Ташиев қирғиз ҳукумати ўлкадаги олий ўқув юртларида билим олаётган афғон талабаларига виза беришни давом эттириб, қўшимча яна 500 нафар талабагача қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Ташиевнинг билдирувини махсус хизматнинг матбуот хизмати 16-августда маълум қилди.
Ташиев Қирғизистон Афғонистондаги вазиятни хавотир билан кузатаётганини таъкидлади. Шунингдек у «Афғонистон учун жавобгарликни олган сиёсий кучлар» («Толибон» ҳаракати — таҳр) музокарага келиб, «ўз халқининг манфаати учун жуда муҳим компромиссга боради» деган умидда.
«Қирғизистонни хавотирга солган нарса — бу афғон ёшларининг, айниқса аёлларнинг тақдири. Улар қирғиз ёшлари каби замонавий билимга, янги технологияларни ўзлаштиришга ва ўз юртининг келажаги учун ишлашга керак бўлган касбни эгаллашга интилишади. Биз ўлканинг иқтисодий ҳаёти шол бўлиб, минглаган оилалар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётган қуролли сиёсий тўқнашув вақтида сифатли билим олиши мумкин эмаслигини яхши тушунамиз», — деди Ташиев.
МХДҚнинг бошчиси Қирғизистонда таҳсил олишни истаган афғон талабалари ўлкага келиш, турар-жой топиш, университетни танлаш ва унинг шартнома пулини тўлаш масалаларини ўзлари ҳал қилишлари керак деб билдирди. Фан ва таълим вазирлиги ва ОЎЮ жойлашишга ва тўғри университет танлашга маслаҳат беради деб таъкидлади Ташиев.
Шунингдек, Афғонистон ҳукуматига мурожаат қилиб, Қирғизистонда ўқишни истаган талабаларга ўлкадан чиқиб кетишга имкон яратиб беришга чақирди.
Ташиев бундай билдирувни Жогорку Кенешнинг депутати Жанар Акаев афғон талабаларига виза беришни таклиф қилгандан кейин билдирди.
Афғонистонда нима бўлмоқда?
15-августда Афғонистоннинг ички ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракати Қобулга ҳужум қилишга тайёрланаётганини маълум қилиб, пойтахт толибларга тинчлик йўли билан ўтказилишини билдирган. «Толибон»нинг бошчилари Қобулдан чиқиб кетишни истаган турғунлар тўсқинликсиз кета олишини билдирган.
*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган. «Толибон» ҳаракатининг аскарлари радикал кўринишдаги ҳаракатлари билангина эмас, бошқа террористик гуруҳларга, Қирғизистонда тақиқланган «Аль-Қоидага» алоқаси борлиги билан ҳам маълум
Шу куни толиблар Қобулдаги президент саройини босиб олгандан кейин Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўлкадан чиқиб кетган. ОАВларининг маълумоти бўйича, Ғани оиласи билан Тошкентга келган.
Бу орада Афғонистоннинг минглаган фуқаролари давлатдан чиқишни кўзлашмоқда. Ҳозирда АҚШ, Саудия Арабистони ва Германия ўзининг дипломатларини эвакуациялади.
Россия ва Қирғизистоннинг элчиликлари Қобулда қолишди. Қирғизистоннинг ТИВ Афғонистондаги элчилик одатдагидай ишини давом эттириб, қирғизистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни юртига эвакуациялаш учун ҳаракат қилаётганини билдирди.