Афғонистон. Жапаров вазиятни кузатмоқда, у қирғиз фуқароларини кўчиришни топширди

265

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров «Толибон»нинг* жангарилари Қобулни босиб олгандан кейин Афғонистонда юзага келган «вазиятни диққат билан кузатиб турганини» билдирди.

*« Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган

«Давлат раҳбари МХДҚ, хавфсизлик кенгаши котибияти, ва ТИВ орқали ҳар соатда тегишли маълумот олмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Жапаров давлат органларига Афғонистон юзага келган вазиятни ҳар томондан мониторинг қилишни давом эттиришни топширди. ТИВга Афғонистон ҳудудида юрган қирғизистонликлар билан доим алоқада бўлиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш ва тез орада юртига эвакуациялаш топшириғи қўйилди.

Президент давлат органларига қўшни ўлкалар билан биргаликда ҳудудий хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатни бошлашни топширди.

Президентдан ташқари Афғонистондаги вазият бўйича МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев ҳам фикр билдирди. У мурожаатда Қирғизистон афғон талабаларига 500 виза беришга тайёрлигини айтган.

Шунингдек, Ташиев Қирғизистонда билим олишни истаган афғон талабалари ўлкага келиш, турар-жой топиш, университетни танлаш ва унинг шартнома пулини тўлаш масалаларини ўзлари ҳал қилишлари керак деб билдирди. Фан ва таълим вазирлиги ва ОЎЮ жойлашишга ва тўғри университет танлашга маслаҳат беради деб таъкидлади Ташиев.

«Толибон» ҳаракати Афғонистонни босиб олгунча Ташиев афғон юртидаги вазият Қирғизистон учун хавфли эканини айтган эди. Унга кўра ,махсус хизмат раҳбарининг айтишича, хавфни олдин Ўзбекистон билан Тожикистон чегарасини босиб ўтиб, кейин Қирғизистон ҳудудига кириб келувчи қочқинлар яратади.

«Толибон»  жангарилари Афғонистонни босиб олиши

«Толибон»  радикал ҳаракатини жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олишга ҳаракатни май ойида бошлаб августгача бир неча ой давом эттиришди. Толибларнинг ҳужуми 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилганда бошланган.

16-августда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб олгани, афғон президенти Ашраф Ғани давлатдан чиқиб кетгани маълум бўлган.

ВВС нашрининг маълумотига қараганда, бир қанча давлатларнинг элчиликлари дипломатларини Қобулдан кўчира бошлади.

Шунингдек, ВВС толиблар июль ойининг бошида бутун ўлка бўйича 90 провинцияни ўз назоратига олганини, кўп ўтмай августнинг ярмида 345 провинция жангарилар қўлига ўтганини ёзган. Унинг ичида республиканинг пойтахти Қобул ҳам бор. Сентябрнинг ярмигача АҚШ ўлкадаги ҳарбийларини тўлиқ чиқариб кетиши керак.