Аравон туман ИИБнинг ходими ҳомиладор хотинини ва 2 ёшли ўғлини калтаклашда айбланмоқда

449
Иллюстратив сурат

Адвокат Мухайё Абдураупова фейсбукда Ўш вилоятининг Аравон ТИИБнинг ходими ҳомиладор аёлини ва 2 ёшли ўғлини калтаклаганини билдирган.

Шунингдек у «милиционернинг адвокати терговга келмаётгани сабаб терговчи сўроқ уюштириб, томонларни юзлаштира олмаяпти» деб таъкидлаган.

Кейинчалик Абдураупова «Кактус» нашрига интервью бериб, экспертиза жабрланувчилар «енгил жароҳатланган» деган хулоса чиқарганини айтиб норози бўлган. Сабаби аёл ҳомиласидан айрилиб қолиш хавфида.

«Улар [аёл ва боласи — таҳр.] бош миясидан очиқ жароҳат олган, иккисини ҳам танасида, бошида ва юзида кўкарган доғлар бор», — деган адвокат иш атайлаб чўзилмоқда деб тахмин қилиб.

Шунингдек, Абдураупова жабрланувчи турмуш ўртоғи томонидан олдин ҳам калтакланганини қўшимча қилган.

Бундан ташқари, бу воқеа бўлган куни милиционер соғ эканини таъкидлаб, аёли билан ўғлини калтаклагандан кейин уйидан чиқариб қўйганини таъкидлаган. Ҳозирда улар ота-онасининг уйида яшашмоқда.

Милиция нима дейди?

Ўш ВИИБидан Аравон ТИИБда ишлаган милиционернинг 28 ёшдаги аёли Қорасув ТИИБисига ариза билан 10-июлда мурожаат қилганини тасдиқлашди. Аризада у эри билан фикр келишмовчилик сабаб жанжаллашиб, куёви уни ва 2 ёшли боласини калтаклаганини билдирган.

*Милиционер Аравон ТИИБида ҳудудий милиционер бўлиб ишлайди. Бироқ оиласи билан Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида яшайди.

Мазкур факт ЖУРга «Соғлиққа енгил зарар келтириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, текширув ишлари бошланган. Тайинланган суд-тиббий экспертиза жабрланувчилар енгил жароҳатланган деб хулоса чиқарган.

Вилоят милициясидан милиционернинг ҳаракати бўйича ички текширув олиб борилиб, тергов амаллари давом этяпти деб ишонтиришди.

Қирғизистонда оилавий зўравонлик ҳолатлари йилдан-йилга кўпаймоқда. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2019-йили 6 145 оилавий зўравонлик факти рўйхатга олинган. Жабрланганларнинг энг кўпи аёл кишиларни ташкил қилади — 5 659.

ИИВнинг статистикаси бўйича 2020-йилда 9025 оилавий зўравонлик бўлган. бироқ кўп ҳолда яқинлари томонидан жабрланганлар босим ёки бошқа таъсирлардан қўрқиб милицияга мурожаат қилишмайди.