13-августда коронавируснинг янги 468 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 262;
- Чуй вилоятида — 72;
- Боткен вилоятида — 25;
- Жалолобод вилоятида — 37;
- Иссиқкўл вилоятида — 37;
- Ўш шаҳрида — 3;
- Ўш вилоятида — 12;
- Норин вилоятида — 12;
- Талас вилояти — 8.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 171 238га етди.
Охирги суткада 656 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 161 450 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 283 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 3 668.
Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган 7 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 433 киши вафот этди.
Сутка давомида умумий 26 991 киши эмланди. Республика штабнинг маълумотига кўра, 13-августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 571 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 234 мингдан ортиқ.