Экс-президент Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков «Қумтўр» иши бўйича сўроқ берди

234
Сооронбай Жээнбеков

МХДҚнинг матбуот хизмати «Қумтўр» лойиҳасига боғлиқ жиноий иш бўйича собиқ президент Сооронбай Жээнбеков сўроқ берганини билдирди.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг маълумотига кўра, Жээнбековни «жиноий ишдаги муҳим дейилган воқеалар бўйича» гувоҳ қатори сўроқ қилишган. Сабаби у 2017-йили ўлканинг премьер-министри хизматида ишлаган.

«Айрим мансабдор одамларнинг тергов аниқлаган жиноий ҳаракатларини ҳар томонлама, адолатли, синчковлик билан текшириш мақсадида тегишли тергов ва тезкор қидирув амаллари бормоқда», — деб таъкидлашди МХДҚдан.

Хавфсизлик қўмитаси Жээнбеков иштирокидаги тергов амаллари давом этаётганини қўшимча қилди.

«Терговда айби исботланган жиноий ишнинг барча фигурантларининг ҳаракатларига тергов натижасида эгаллаган хизматига, қилган меҳнати ва олган имтиёзларига қарамай, юридик баҳо берилади». — деб таъкидлади МХДҚ.

«Қумтўр» бўйича текширувнинг дастлабки натижаси

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17-майдаги навбатдан ташқари йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт иш судгача текширувга олинганини билдирган. Бир иш «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг раҳбариятига боғлиқ, қолган уч иш ўша вақтда масъул лавозимларда ишлаган одамларнинг хизмат жиноятлари.

Кейинчалик бир қанча муаммоли саволлар, сиёсатчилар ва депутатларни қўлга олиш бошланган: улар «Қумтўр» конини қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилинмоқда. Асосан, собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев қўлга олинган. Бундан ташқари, бир қанча депутатлар, унинг ичида Асилбек Жээнбеков қўлга олинган.

Асилбек Жээнбеков

Қўлга олинган айрим сиёсатчилар тергов билан ҳамкорликка рози бўлиб, уй қамоғига ёки ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилган. Собиқ депутат Узакбаевни суд Қумтўр конини ишлатишдаги коррупция иши бўйича айбдор деб топиб, 300 минг сом миқдорида жаримага тортган.

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг иккинчи қочқин президенти Курманбек Бакиев ва унинг ўғли Максимга қидирув эълон қилинган.

Курманбек Бакиев

Қумтўр конига боғлиқ тўрт жиноий иш текширилаётганини миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 11-августда терговнинг дастлабки натижасини эълон қилган. Тергов далилларни йиғиб, Қумтўр конини ишлатишга боғлиқ шартномаларни тузишда, турли тузатишлар ва тўлиқлашлар киритишда «“Камеко” ва Centerra Gold компаниялари билан ҳамкорлик қилган йиллари тўлиқ масштабли коррупцияга йўл қўйилган деган асосли хулосага» келган.

Ишнинг уч эпизоди бўйича биринчи қочқин президент Аскар Акаев сиртдан жиноий жавобгарликка тортилган. У 16 йил чет ўлкада юриб, 2-августда келиб Қумтўр бўйича кўрсатма берган. 8-августда эса яна Москвага учиб кетган.

Аскар Акаев

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотига қараганда, 1992-2009-йилларнинг эпизоди бўйича тергов тугатилиш босқичига етди.

МХДҚ «Қумтўр» бўйича бундан кейинги келишувлар ва 2017-йилдаги Сув кодексига ўзгартириш киритиш бўйича тергов давом этаётганини қўшимча қилган.