Қўшиқчи, бошловчи Миргул Эшбаева ЖКнинг матбуот хизматига келди

231

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати етакчисининг ўринбосарлигига қўшиқчи, журналист ва бошловчи Миргул Эшбаева тайинланди. Маълумотни «Клооп»га Эшбаеванинг ўзи тасдиқлади.

Эшбаеванинг айтишича, у парламентнинг матбуот хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Жанил Купешеванинг ўрнига вақтинча келди.

«Мен Жогорку Кенешнинг матбуот хизматида бўш ўринлар борлигини эшитиб, резюме юбордим. Танлов орқали қабул қилиндим. Олдин шу хизматда ишлаган аёл таътилда экан. У декабрь ойида келса ўрнини бўшатиб бераман», — деб билдирди у.

Миргул Эшбаева ким?

38 ёшдаги Миргул Эшбаева Чотқол туманида туғилган. Жалолобод шаҳридаги Барпи Аликулов номидаги Маданият техникумини, кейин ЖАДУнинг журналистика бўлимини тугатган. 2011 йили Kloop Mediaънинг Онлайн-журналистика мактабида билим олган.

Эшбаева иш фаолиятини 2005-2006 йиллари Жалолобод вилоят Токтосун Тинибеков номидаги филармонияда солист бўлиб ишлашдан бошлаган. Кейин Жалолобод вилоят маданият бошқармасида етакчи мутахассис, шунингдек ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги вакиллигида котиб, вилоят телеканалида бошловчи, тижорий дирекциянинг етакчиси хизматларида ишлаган.

Шунингдек, Эшбаева 7-каналда янгиликлар бўлимида ишлаган.

*7-канал МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевга боғлиқ деб айтилади. Телеканал Ташиевнинг укаси Казибек Ташиев номида.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизматига келгунча «Ынтымак ТВ» каналида мухбир бўлиб ишлаган

Муаллиф Дилде Шатанова