«Кумтўр» иши. Суд Асилбек Жээнбековни МҲДХ тергов қамоғида қолдирди

217

Бишкек шаҳар суди депутат Асилбек Жеэнбековнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирмай биринчи инстанциянинг қарорини кучида қолдирди. Халқ вакили 30 сентябргача МХДҚнинг тергов қамоғида қолади.

Мажлис вақтида суднинг олдига 100дан ортиқ одам йиғилиб, Жеэнбековнинг айби йўқлигини айтиб, уни бўшатишни талаб қилишди.

Асилбек Жеэнбеков тарафдорларининг Бишкек шаҳар суди олдидаги митинги. Сурат: AKIpress

Собиқ президент Сооронбай Жеэнбековнинг укаси, депутат Асилбек Жеэнбеков 2021 йилнинг 31 майида «Кумтўр»даги коррупция иши бўйича МХДҚ томонидан ушланган.

Жеэнбековдан ташқари, қўлга олинганлар орасида бир қанча собиқ ва амалдаги амалдорлар бўлган, масалан, собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов билан Мухаммедкалий Абылгазиев.

Депутатларнинг орасидан Талантбек Узакбаев, Алмазбек Баатирбеков ва собиқ депутат Исхак Пирматов қўлга олинган уларнинг айримлари тергов билан ҳамкорликка рози бўлгандан кейин уй қамоғига ёки ҳеч қаерга келмаслик тилхати билан бўшатилган.

Суд депутат Узакбаевни Қумтўр конини ишлатишдаги коррупция иши бўйича айбдор деб топган. У 300 минг сом жаримага тортилган.