COVID-19: Сўнгги суткада коронавируснинг янги 382 ҳолати рўйхатга олинди

240

11 августда коронавируснинг янги 382 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабидан билдиришди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

Бишкек шаҳрида — 218;

Чуй вилоятида — 52;

Баткен вилоятида — 25;

Жалолобод вилоятида — 11;

Иссиқкўл вилоятида — 39;

Ўш шаҳрида — 5;

Ўш вилоятида — 17;

Норин вилоятида — 10;

Талас вилоятида — 5.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 170 353га етди.

Охирги суткада 771 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 160 051 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 455 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса даволанганлар сони — 4 031.

Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган 7 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 420 киши вафот этди.

Шунингдек, бир кеча-кундузда умумий 21 746 киши эмланди. Республика штабнинг маълумотига кўра, 11 августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 555 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 201 мингдан ортиқ.