Қирғизистон Токио Олимпиадасида медал ҳисобида 70-ўринни эгаллади

225

Японияда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида Қирғизистон медаллар ҳисобида 205 мамлакат орасидан 70-ўринга илинди. Бу ҳақда Олимпиада-2020 мусобақасининг расмий сайтида айтилди.

Маълумотга кўра, Токиода ўтган Олимпиада ўйинлари 8-августда расмий ёпиқ деб эълон қилинди. Унга дунёнинг 205 давлатидан умумий 12 мингдан ортиқ спортчи қатнашган. Уларнинг орасидан 86 мамлакатнинг спортчиси юртига медал билан қайтди.

Соврин олишда АҚШ 39 олтин медаль олиб, саф бошига чиққан. Ундан кейинги ўринга Хитой чиққан — АҚШ билан тенглашишга бир медал етмай қолган.

Қирғизистон эса Олимпиада ўйинларига икки кумуш, бир бронза медалга эга бўлиб, Марказий Осиё бўйича Ўзбекистондан кейин иккинчи ўринни банд қилди.

Мустақил Қирғизистон тарихида қирғиз спортчилари биринчи марта олимпиада медалини олишди. Эркин кураш бўйича аёллар орасида Айсулуу Тинибекова кумуш, Мээрим Жуманазарова бронза медалларини қўлга киритди. Грек-рим кураши бўйича кумуш медал соҳиби — Акжол Махмудов.

Токио шаҳрида ўтган ёзги Олимпиада ўйинлари 23-июлда бошланган. Унга қирғиз спортчиларидан 18 нафари йўлланма олган.

Муаллиф: Дилде Шатанова