Бўлим етакчиси Дуйшўкеев билан элчи Кулубаев ўрин алмашди

246

Президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг бошчиси Дастан Дуйшўкеев 9 августда Қирғизистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб тайинланди. Ўлканинг Қозоғистондаги элчиси Жээнбек Кулубаев Дуйшўкеевнинг ўрнига президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими етакчиси бўлиб тайинланди. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Жээнбек Кулубаев элчилик хизматида 2018 йилдан бери ишлаб келади. Дастан Дуйшўкеев президент маъмуриятига бўлим бошчи бўлиб шу йилнинг ноябрида келган.

Дастан Дуйшўкеев ким?

Дастан Дуйшўкеев —1987 йили 12 декабрда туғилган. 2010 йили Қирғиз миллий университетининг тарих ва минтақани ўрганиш факультетини, 2015 йили Россиянинг Дипломатия академиясининг «халқаро муносабатлар» мутахассислиги бўйича тугатган.

2008-2011 йиллари «Альфа Телеком» ишхонасининг мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимида мутахассис, 2016-2017 йиллари А.Чехов номидаги мактабда тарих ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

2017-2018 йиллари Жогорку Кенеш депутатининг ёрдамчиси сифатида бир қанча халқаро ва нодавлат ташкилотлар билан ишлаган. 2018-2020 йиллари халқаро «2ГИС» ва «Полипласт-Восток» компанияларида россиялик бизнес-лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланган.

2020 йилнинг октябрь ойида Дастан Дуйшўкеев ўша вақтдаги премьер-министр Садир Жапаровнинг матбуот котиби бўлса, ноябрда Президент Аппаратининг ташқи сиёсат бўлими бошчиси бўлиб тайинланган.

Жээнбек Кулубаев ким?

Жеэнбек Кулубаев — 1963 йили Иссиқкўл вилоятининг Чирпикти қишлоғида туғилган. У 1992 йилдан бошлаб Қирғиз Республикасининг ташқи ишлар вазирлигида турли дипломатик хизматларда ишлаган.

Кулубаев 2003-2004 йиллари Қирғиз Республикасининг ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2004 йили ШҲТнинг ижрочи котибининг ўринбосари бўлган.

У 2007-2009 йиллари Қирғизистоннинг Малайзиядаги, 2009-2013 йиллари ХХРдаги, 2010-2013 йиллари Монголиядаги ва Сингапурдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган.

2013 йили ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Африка департаментининг директори бўлса, 2018 йилдан бери Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов