Бир кадр билан: Садир Жапаров Марказий Осиё президентлари билан яхтада

266

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг матбуот котиби Берик Уали фейсбук саҳифасида Марказий Осиёнинг давлат раҳбарларини суратларини жойлади. Суратлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашуви ўтаётган Туркманистонда олинган.

Суратларни Уали «Марказий Осиё лидерларининг норасмий учрашуви» деб номлаган.

Марказий Осиё давлатларининг президентлари. Суратт: Берик Уали

Суратда Марказий Осиё давлатларининг барча беш президентини — Садир Жапаровни (Қирғизистон), Шавкат Мирзиёевни (Ўзбекистон), Эмомали Рахмонни (Тожикистон), Касим-Жомарт Токаевни (Қозоғистон) ва Гурбангули Бердимухамедовни (Туркманистон) кўриш мумкин.

«Туркманистоннинг олтин асри» давлат сайти мамлакат бошчилари яхтада Каспий денгизни айланишганини билдирди.

Марказий Осиё давлатлари лидерларининг учрашуви Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида ўтмоқда, шаҳар Каспий денгизнинг шарқий соҳилида, ўлканинг ғарбида жойлашган.

Жапаров Туркманистонга расмий сафар билан 5 августда жўнаб кетган. Президентнинг матбуот хизмати сафар давомида давлат раҳбари савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва коммуникация тармоқларидаги минтақалар аро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишларини билдиришган. Шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши курашишда биргаликда чора кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинади.