Лайлакда турғунлар йўл тўсди. Улар «Апрель» олтин конини ишлатишга қарши чиқди

286

Баткеннинг Лайлак туманининг бир қанча қишлоқларидан йиғилган 150га яқин турғун 6 августда митингга чиқиб, Ўш — Баткен — Исфана йўлини тўсишди. Улар Алмалуу тоғидаги «Апрель» олтин конини ишлатишга қарши чиқишди. Бу ҳақда «Клооп»га Баткен вилоят маъмуриятининг ҳудудларни ривожлантириш бўлимининг бошчиси Чинара Тажибаева билдирди.

Митингчилар 2021 йилнинг 4 августида тартибсизлик уюштиришда гумонланиб ушланган фуқароларни бўшатишни ҳам талаб қилишмоқда деб ёзади «Турмуш» нашри. Унда Ўзгўруш қишлоғининг турғунлари «Апрелское ЭйЗетАй»* кон ишлатиш компаниясининг ходимларига ҳужум қилиб, техникасини бузишгани айтилган.

*«Апрелское ЭйЗетАй» МЧЖ 2019 йили «Апрель» олтин конини ишлатишга Давлат геология ва давлат ресурслари агенствосидан лицензия олган. Унинг етакчиси қатори Сергей Юрченко кўрсатилган.

Мазкур факт бўйича судгача текширув бошланиб, гумондор қатори етти киши вақтинча сақлаш жойига киритилган эди.

«Апрель» конини ишлатишга қарши чиққан турғунларнинг бирини айтишича, маҳаллий турғунларнинг митинги давом этаётганига бир ой бўлди. Уларни кон ишлатувчи корхона сув яқин жойлашгани хавотирга солмоқда. Турғунлар аҳоли қарши чиқаётган «Апрелское ЭйЗетАй» МЧЖ ортида президентнинг маслаҳатчиси Арзибек Бурканов туради деб ҳисоблашади.

Йўл тўсган лайлакликлар «Арзыбек Бурканов* Лайлакдан қўлингни торт!», «Биз олтин қазишга қаршимиз!» ва «Арзибек Бурканов ҳалқумингни тий, чегарага эътибор бер!» деган ёзувларни кўтариб чиқишган.

*Арзибек Бурканов — шу йилнинг 4 майида премьер-министрнинг маслаҳатчиси хизматидан бўшатилган. У қачон ҳукумат раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб тайинлангани номаълум. Жамоатчиликда у Мариповнинг эмас, президент Садир Жапаровнинг ёрдамчиси деб айтилади. У 2005-2007 йиллари Жогорку Кенеш депутати, кейин 2012 йили Баткен вилояти губернаторининг вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган. 2013 йили Бурканов кўчмас мулкка боғлиқ Камчи Кўлбаевнинг ишида гувоҳ бўлгани маълум.

Йўлни тўсиб, машиналарни ўтказмаётган митингчилар билан президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Абдикарим Алимбаев учрашди. Лайлак тумани ҳокими Алмазбек Рахманкулов «Клооп»нинг мухбирига Алимбаев митингчиларга қўлга олинган одамлар бўшатилади деб ваъда берганини айтди.

«Эл билан губернатор ва вилоят куч тизимларининг етакчилари учрашиб, тўсилган йўл очилди. Машиналар қатнови аввалги тартибда давом этмоқда. Ушланган болалар эса бўшатилади», — деб билдирди Рахманкулов.

Рахманкулов конга боғлиқ маълумот беролмаслигини айтди.

«Апрель» олтин кони атрофидаги можаро

«Апрель» олтин кони атрофидаги можаро кўп йиллардан бери давом этиб келади. Конни ишлатишга лицензия берилгандан кейин 2012 йилнинг ноябрь ойида Лайлакнинг Қатран қишлоғининг турғунлари конни қазишга қарши бўлиб, Ўш — Исфана йўлини тўрт соат ёпишган. Кейин яна қатранликлар бир неча марта норозилик акцияларига чиқиб, шу асосида ҳукумат комиссияси ҳам тузилган.

Шу йилнинг 14 апрелида Қатран қишлоқ ҳукуматининг турғунлари конни қазиш бўйича лицензияни бекор қилишни талаб қилиб, давлат раҳбари Садир Жапаров, премьер-министр Улукбек Марипов ва депутатларга видео мурожаат йўллашган.

Катран қишлов кенгаши раиси Сапарали Бўрубаев «Клооп»га олтин кони Козу-Баглан дарёсининг бошида жойлашганини, турғунлар шу дарёдан сув ичишларини билдирган. Унинг айтишича, кон ишлайдиган бўлса сув заҳарланиб, яшовчиларнинг соғлиғи ва экологияга зарар қилиши мумкин.

Бўрубаев кон масаласи кўтарилгани саккиз йил бўлганини таъкидлаб, президент Садир Жапаров ҳукуматга келгунча «конларни ҳимоя қиламан» деган ваъдасида турмади» деган у 2021 йилнинг 16 апрелида «Клооп»га берган интервьюсида.