Бердимухамедов билан Жапаров нима ҳақда гаплашди?

292

Президент Садир Жапаров расмий сафар билан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Консультация кенгаши ўтаётган Туркманистонга борди. Давлат раҳбари туркман президенти Гурбангули Бердимухамедов билан учрашди.

Гурбангули Бердимухамедов ва Садир Жапаров. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Икки президент давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бир қатор масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашувда нима бўлди?

Қирғизистон президентининг матбуот хизматидан Жапаров билан Бердимухамедов савдо-иқтисодий алоқалар, Туркманистоннинг Қирғизистонга табиий газ билан электр энергиясини импорт қилиш масалаларини муҳокама килганини билдирди.

Бундан ташқари, президентлар Жапаровнинг бунгача бўлган Туркманистонга расмий сафарида эришилган келишувлар қандай амалга оширилаётганига тўхталишди.

Бердимухамедов «Консультатив кенгаш Қирғизистон билан Туркманистон ўртасидагина эмас, минтақадаги бошқа қардош давлатлар — Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига яхши туртки беради деган ишончни» билдирди.

Жапаров қирғиз ҳукумати икки томонлама ҳамкорликни бундан кейин ҳам мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун барча чораларни кўришга тайёрлигини билдирди.

«Энергетика, савдо, транспорт, транзит каби муҳим масалалар, шунингдек замонавий хавфларга қарши жамоатчиликни фикр алмашиши ва уларни ҳал қилиш йўлларини қидириш талаб қилинади», — деди Жапаров.

Аввалги учрашувда қандай келишувларга эришилган?

Президент Садир Жапаров бунгача Туркманистонга 27-28-июнда расмий сафар билан келган. Бу Садир Жапаровнинг Туркманистонга бўлган биринчи сафари бўлган.

Бу ерда президент қирғиз-туркман иқтисодий форумининг очилиш маросимига қатнашган. Музокаралар натижасида давлат раҳбарлари кўплаган келишувларга эришиб, уларни савдо-иқтисодий, билим бериш, маданият, спорт тармоқларидаги ва ташқи сиёсий муассасаларнинг ҳамкорлигига йўналтирилган ҳужжатларни имзолаш билан мустаҳкамлашган.

Икки мамлакат қуйидагиларга келишган:

  • биргаликдаги бизнес-лойиҳаларни қўллаш учун устав капитали 100 млн долларни тузган қирғиз-туркман ривожлантириш фондини тузиш;
  • куз-қиш мавсумида Қирғизистонга туркман гази билан электр энергиясини импорт қилиш;
  • Бишкекда қирғиз-туркман савдо марказини қуриш;
  • Иссиқкўл вилоятида соғлиқни мустаҳкамлаш комплекси бор беш юлдузли меҳмонхона қуриш;
  • икки ўлканинг айрим ОЎЮлари ўртасидаги ҳамкорлик.