ЖЎДХнинг раҳбар ўринбосари 2-октябргача МХДҚнинг тергов қамоғига қамалди

260

Бишкекнинг Биринчи май туман суди коррупцияга гумонланиб қўлга олинган Жазо ўташ давлат хизмати раисининг биринчи ўринбосари Таалайбек Нуралиевнинг эҳтиёт чорасини қабул қилди. Бу ҳақда 4-августда мазкур суднинг матбуот хизмати билдирди.

Суднинг қарорига кўра, у 2021-йилнинг 2-октябригача МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди.

Нуралиев 3-августда МХДҚнинг ходимлари томонидан ушланган.

Маълумотга кўра, гумондор судланганларни муддатидан аввал бўшатиш, уларнинг шароитларини енгиллаштириш ва муассасанинг ўртанча раҳбариятининг ноқонуний ҳаракатларини яшириш учун доимий коррупция схемасини тузган.

Нуралиевнинг иш кабинетини тинтув қилиш вақтида 3,6 АҚШ доллари, 59 минг сом, уяли телефонлар ва кичик калибрли қуролнинг патронларини топишган.