Ўш шаҳар мэриясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг етакчиси Азамат Абсаттаров ишдан бўшатилиб, Бишкек шаҳри мэри вазифасини бажарувчи Таалайбек Сарибашовнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа мэр в.б. Сарибашов қўл қўйди.
Ўш мэриясининг 4-августдаги маълумотига кўра, Абсаттаров ўз истаги билан ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган.
Абсаттаров Ўш шаҳар матбуот хизмати Сарибашов мэр бўлган вақтда бошқарган. У мазкур ишда 2018-йилдан бери ишлайди. Сарибашов Бишкек шаҳри мэри в.б. бўлиб 2-августда тайинланди.