МХДҚ 15дар ортиқ вебкам-студияни фош қилди

248

МХДҚ 3-августда Бишкек шаҳридаги 15дан ортиқ вебкам-студиянинг ишини тўхтатиб, «жиноий даромадларни легаллаштиришда» гумондор қаторида асосий ташкилотчиси П.И. исмли фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда 5-августда қўмитанинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, қўлга олинган фуқароларнинг яшаган жойини ва студия сифатида ижарага олган квартирасини тинтувда 27 минг доллар топилган. Бу пуллар ходимларга маош қатори ва онлайн турида интим хизмат кшрсатишга йўналтирилган компьютер воситаларига сарфланади.

«Вебкам-студиянинг кунлик яширини даромади 90—100 минг долларга етган. Хизмат кўрсатган қизларга унинг 5—10 фоизинигина беришган. Тезкор тергов ишлари асосида бир ҳафталик ҳақни бўлиштираётганда жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчилари қўлга олинди», — деб ёзилади маълумотда.

МХДҚдан вебкам-студияни Қирғизистон ва МДҲ давлатларининг фуқаролари ташкил қилиб, интернетда онлайн интим хизмат кўрсатиш шарти билан ёш қизларга катта маош таклиф қилишганини билдиришти.

«Сўнгги йилларда вебкам-индустрияси тезлик билан оммалашиб, ёш авлодни даромади билан ўзига жалб қилмоқда. Охирида ёш қизлар жиноий ишни уюштирганларнинг тўрига тушиб, чиқолмай қолишмоқда», — деб ёзилади МХДҚнинг билдирувида.

Тергов вақтида ташкилотчилар топган даромадини кўчмас мулк ва бошқа моддий манбаалар билан легаллаштиргани аниқланди.

Ҳозирда гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилган. Бунга қалоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш ишлари давом этаётганини МХДҚ билдирди.

Июль ойининг охирида «Азаттык» радиоси «Телеграм» гуруҳларидаги таҳдидни текшириб, катта маблағ айланаётган Қирғизистондаги вебкам-студиялар ҳақидаги суриштирувларини эълон қилган. Унда Мээрим билан Ажарднинг воқеаси айтилган. Нашрнинг маълумотида бундай студияларнинг эгалари юқори даражадаги амалдорлар экани таъкидланган.

2018-йили Даниэль Ажиев исмли фуқаро уйида вебкам студия уюштиргани учун қўлга олинган. Видеога олгандан кейин у телефонида қизларнинг ишлаётгани олинган видео борлигини айтиб қўрқитган.

Вебкам студиянинг ташкилотчиларига қарши «Порнография буюмларни ясаш ва сотиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган. Унда у айбини тан олиб,   Октябрь туман судининг қарори билан 30 миң сом жаримага тортилган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов