Президент Садир Жапаров 5-6-августда Туркманистонда ўтувчи Марказий Осиё давлат раҳбарларининг консультатив учрашувига қатнашади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.
«Учрашувда Марказий Осиё давлатларининг лидерлари савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-коммуникация тармоқларидаги минтақавий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек коронавирус пандемиясига қарши курашишда биргаликдаги чораларни муҳокама қилишади», — деб ёзилади билдирувда.
Учрашув якунида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биргаликдаги баёноти қабул қилинади. Шунингдек, Жапаров икки томонлама учрашувларни ўтказади.
Бундан ташқари, президент билан борган қирғиз делегацияси иқтисодий ва лидер аёллар форумига, Марказий Осиёнинг миллий ишлаб чиқаришдаги товарлари ва миллий таомларининг кўргазмасига қатнашади.
Жапаров 2021-йилнинг 28-июнида ҳам расмий сафар билан Туркманистонга борган. Давлат раҳбари Гурбангулиы Бердимухамедов билан музокараларни ўтказган. Қолаверса Жапаров туркман бизнеси вакиллари билан ҳам учрашган.