Президент Акжол Махмудовни табрриклади

208
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Токио олимпиадасида Қирғизистонга биринчи медални тақдим этиб, кумуш совринни қўлга киритган миллий терма жамоанинг аъзоси, грек-рим кураши бўйича полвон Акжол Махмудовни Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров телефон орқали табриклади.

Давлат раҳбари кумуш соврин бу муваффақиятларнинг бошланиши эканини таъкидлаб, қирғиз спорти тарихида бундай муваффақиятлар саноқли эканини қўшимча қилди. Шу билан бирга, миллионлаган ватандошлар учун бу ғалаба жуда муҳим эканини, қирғиз халқи спортчилар билан фахрланишини билдирди.

«Акжол, кумуш медалинг қутлуғ бўлсин [...] Мана ҳақиқий азаматлигингни, ҳақиқий Манаснинг авлоди эканингни исботладинг», — деб билдирди давлат раҳбари.

Махмудов финал учрашувидан кейин «Азаттык»қа интервью бериб, давлат раҳбарини табриклаши «мен учун фахр» деб билдирди. Унинг айтишича, ҳаётида президентнинг табриклаган ҳолат биринчи бўлиши.

Акжол Махмудов биринчи учрашувда тунислик спортчи Ламед Маафинини 11:0, чорак финалда озарбайжонлик полвон Рафиг Хусейновни 9:1 ҳисобида ютган. 2 августда ярим финалда арманистонлик Карапет Чалян билан гиламга тушиб, 6:2 ҳисобида ютиб, финалга чиққан.

Финалда Махмудов Олимпиада ўйинларининг ғолиби, жаҳон чемпиони, 34 ёшдаги венгриялик полвон Тамаш Лёринч билан курашди.

Лёринч билан Махмудовнинг учрашуви 1:2 ҳисобида тугаб, қирғиз спортчиси кумуш медални қўлга киритди.

Акжол Махмудов 22 ёшда. У халқаро классдаги спорт устаси. Осиё чемпиони ва Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби. Апрель ойида Олмотада ўтган турнирда Токио Олимпиадасига йўлланма олган.