Боткен: Лайлак туманининг бир неча қишлоғига сел келди

253

3-августда Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги қишлоқларда кучли ёмғир сабаб сел бўлиб, 21 уйни ва 14 уйнинг ҳовлисини қоплади. Бу ҳақда Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, табиий офатдан энг кўп Ак-Терек қишлоғи жабрланди — сел сувлари 11 уйни қоплаб, яна саккитз уйнинг ҳовлисига кирган. Шунингдек, Ак-Суу қишлоғида икки уйни, Катранг Тангиоозу ва Калтарик участкаларида саккиз уйнинг ҳовлисини сел қоплаган.

Бундан ташқари, Ўш — Баткен — Исфана автойўлининг 318-320-чақиримини ва Катранг — Ўзгўруш ички йўлининг айрим ерларини сув ювиб кетган.

Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш учун ФҲВнинг Лайлак туман бошқармасининг қутқарувчилари ва махсус техника жалб қилинган.

Жорий йилнинг 1-августида Баткеннинг Қадамжой туманидаги Алиш қишлоғида сел бўлиб, 17 уйнинг ҳовлисини сув қоплаб, етти уйнинг ер тўласига сув кирган. Бундан ташқари, сел сабаб қишлоқда тўрт километр ички йўл бузилиб, 13 уйнинг ҳовлисини сув ювган.

Муаллиф: Дилде Шатанова