«Қумтўр» иши. Дастан Бекешев Ҳарбий прокуратурада сўроқ берди

198

Дастан Бекешев 3-августда «Қумтўр» иши бўйича Ҳарбий прокуратурага чақирилди. Бу ҳақда депутат твиттерида билдирди.

«Қумтўр конига боғлиқ сув кодексига овоз бериш бўйича чақиришди (Давидов ва Лисий музликларини ишлатишга). Мен қонунга қарши деб овоз берсам ҳам, бу ишни юридик эмас, сиёсий деб ҳисоблайман», — деб ёзди Бекешев.

У депутатлар овоз бериш натижаси учун ҳуқуқий жавобгарлик олмасин, бироқ маънавий жавобгарлик олиши кераклигини қўшимча қилди.

«Музликларни ишлатишга рози бўлганлар парламентга сайланмаслиги керак», — деб ёзди у.

Бекешев бир соатга яқин сўроқ қилинди. У телеграм-канали орқали барчаси қонун доирасида ўтганини, бироқ батафсил маълумот беролмаслигини билдирди.

Бекешевдан ташқари, «Қумтўр» иши бўйича сўроқ бериш учун собиқ депутат Элвира Сурабалдиева ҳам бош прокуратурага чақирилган. Кейинчалик у 2017-йилнинг ноябридаги сув кодексига ўзгартиришларни қабул қилиши бўйича сўроқ берганини айтган.

Натижада «Қумтўр» иши бўйича собиқ ва амалдаги бир қанча мансабдор одамлар қўлга олинган. Уларнинг орасида собиқ премьер-министрлар Ўмурбек Бабанов билан Мухаммедкалий Абилгазиев бор.

Шунингдек, Тўрўбай Зулпукаров билан Асилбек Жээнбеков ҳам қўлга олинган. Бундан ташқари, МХДҚ қочқин президент Аскар Акаевга қидирув эълон қилиб, кейин у тергов ишларига кўмаклашиб, кўрсатма бериш учун Қирғизистонга келган.

Яна бир тахтдан қулатилган президент Курманбек Бакиев ва унинг ўғли Максим ҳам қидирилмоқда.