Агар Бакиев Қирғизистонга келса, қамоққа олинади — Бош прокуратура

237

Бош прокуратура маълумот тарқатиб, Қирғизистоннинг қочқин президенти Курманбек Бакиев ўлкага қайтиб келса зудлик билан қамоққа олинишини билдирди.

Назорат органидан Бакиев 2016 йилдаги суднинг қарори билан қўлга олинишини тушунтиришди. Бу бўйича собиқ президентга 2010 йилнинг 7 апрель воқеаси сабаб сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

Шу куни, апрель инқилоби вақтида Бакиевнинг режими қулаб, у оиласи билан ўлкадан чиқиб кетган. Фуқаролар билан куч органлари тўқнашуви натижасида 80 киши ҳалок бўлган.

Бош прокуратурадан яна бир қочқин президент Аскар Акаев Қирғизистонга қайтиб келгандан бери Қумтўр конини ишлатишга боғлиқ иш бўйича «тергов билан фаол ҳамкорлик қилаётганини» қўшимча қилишди.

Курманбек Бакиев Белорусда яшаганига 10 йил бўлди — у оиласи билан 2010 йили ҳукуматдан қулатилгандан кейин чиқиб кетган. Белорусга унинг бошқа қариндошлари ҳам чиқиб кетишган — собиқ давлат раҳбарининг акасини ўғли Асилбек Салиев билан набираси — Марат Бакиевнинг ўғли — Руслан Бакиев.

Курманбек Бакиев олдин президентнинг «Плавно» резиденциясида яшаган, кейин Минск шаҳрининг элитали тумани «Дроздыга» кўчиб кетган. 2017 йили Минскнинг «Лебяжий» туманига уй қургани маълум бўлган.

2020 йили июлда Лукашенко Бакиевга 70 сотих ерни «умрбод эгалик қилиш учун мерос сифатида» бергани маълум бўлган — бу «Заславл-2» президент резиденциясидан унча узоқ бўлмаган ҳудуддаги 45 сотих ва ўртадаги 25 сотих ер.