«Қирғизкўмир»нинг директори билан «Кара-Кече»нинг ҳисобчиси коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

210
Иллюстратив сурат. Сурат: «24.kg»

МХДҚ «Қирғизкўмир» давлат ишхонасининг директорини ва «Кара-Кече» филиалининг ҳисобчисини коррупцияда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 4-августда билдирди.

Маълумотга кўра, гумондорлар «Кара-Кече» конидан қазилган кўмирни сотишда мунтазам коррупция схемасини тузишган. Шунингдек, фойда кўриш мақсадида қизилган қўмирнинг ҳажмини оз кўрсатиб, ўз фойдасига турли компанияларга сотиб юришган.

«Махсус тайинланган экспертизанинг натижасида давлат ишхонаси томонидан қазилган кўмирнинг ҳажми 370 минг тоннага, пули эса 600 млн сомга кам кўрсатилгани аниқланган», — деб ёзилади МХДҚнинг билдирувида.

Махсус хизмат гумонланувчининг исмини А.К.Ы. деган инициаллар билан берган. Бу инициал «Қирғизкўмир» давлат ишхонасининг директори Канатбек Аширбаевга тўғри келади. МХДҚ маълумотида гумонланаётган ҳисобчининг номини очиқлаган эмас.

Гумондорлар ҳозирда махсус хизматнинг тергов қамоғига киритилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.