Бишкек мэрининг в.б. Таалайбек Сарибашов ўғлини ишдан бўшатди

44
Таалайбек Сарибашов / Нурсултан Насирбеков

Бишкек шаҳри мэри вазифасини бажарувчи Таалайбек Сарибашов пойтахтнинг муниципалитетида ишлаган Нурсултан Насирбековни ишдан бўшатди. Бу ҳақда Бишкекнинг мэрияси 2-августда маълум қилди.

Насирбеков муниципалитетнинг марказий аппаратининг уюштирувчи-инспектор бўлимининг мутахассиси бўлиб ишлаган. Бишкек мэриясидан Насирбеков танлов орқали хизматга тайинланганни таъкидлашди.

ОАВларининг маълумотига кўра, Насирбековни ишга Бишкек мэриясининг аппарат етакчиси Балбак Тулўбаев олган. Тулўбаев бу хизматда 2018-2020-йиллари ишлаб, октябрь воқеасидан кейин Бишкек мэри вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган.

Бишкек шаҳар мэриясининг матбуот хизмати Насирбеков бошқа ишга тайинланадими йўқми номаълумлигини, маълумотга аниқлик киритилишини ваъда қилишди.

Сарибашов Бишкек мэри вазифасини бажарувчи бўлиб 2-августда тайинланган. Олдин у 2018-йилдан бошлаб Ўш шаҳрини бошқарган. Сарибашовнинг ўрнига Ўш шаҳар мэри вазифасини бажарувчи бўлиб Алмаз Мамбетов келган.