Коронавирусдан 10 киши вафот этиб, 797 янги ҳолат қайд этилди

Республика тезкор штабининг 3-августдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг 797 янги ҳолати аниқланиб, 10 одам вафот этди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 445
  • Ўш шаҳри - 3
  • Чуй вилояти – 123
  • Ўш вилояти – 13
  • Талас вилояти - 20
  • Норин вилояти - 16
  • Иссиқкўл вилояти – 51
  • Жалолобод вилояти – 70
  • Боткен вилояти - 56

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 165 540га етди.

Бугунги кунда 3 493 бемор касалхоналарда, 9 174 киши уй шароитида даволамноқда.

Ўтган суткада 1 794 одам касалхонадан чиқди, соғайганларнинг умумий сони 149 171 кишини ташкил қилди. Пандемия бошлангандан бери умумий 2 354 киши коронавирусдан вафот этди.