Олимпиада: Айсулуу Тинибекова ярим финалга чиқди

44

Қирғизистонлик спортчи Айсулуу Тинибекова Олимпиада ўйинларида ярим финалга чиқди. У чорак финалда руминиялик спортчи Криста Тунде Инчени 6:0 ҳисобида ютди. Тинибекова турнирда 62 килограммгача бўлган оғирликда куч синашмоқда.

Тинибекова биринчи учрашувда латвиялик спортчи Анастасия Григорьевани 8:0 ҳисобида мағлуб қилиб, чорак финалга чиққан эди.

Энди ярим финалда украиналик спортчи Ирина Коляденко билан учрашади.

Айсулуу Тинибекова — эркин кураш бўйича спорт устаси ва Осиёнинг уч марта чемпиони бўлган. Шунингдек, у кураш бўйича 2019-йили сентябрда жаҳон чемпиони бўлган.

Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари ўтмоқда. Кураш бўйича республика жамоасидан биринчи бўлиб гиламга Айпери Медет қизи чиққан. У ярим финалда АҚШ спортчиси Аделайн Мариа Грей билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида рақибига мағлуб бўлган.

Мээрим Жуманазарова чорак финалда нигериялик Блессинг Оборудуни билан учрашиб, рақибидан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, ярим финалга чиқолмади.

Муаллиф: Дилде Шатанова