Ўзган яйловида ака-укани калтаклаган Кадиралиевларнинг ўғиллари икки ойга қамалди

Гумондорлар Жоомарт Санжар ўғли ва Альтинбек Улан ўғли. Коллаж Зарина Маматжанова / Kloop.kg

Ўш вилоятининг Ўзган тумани Қизил-Октябрь қишлоғидаги Жайилма яйловида ака-укаларни калтаклаган Кадиралиевларнинг ўғиллари суднинг қарори билан икки ойга қамоққа олинди. Улар бунгача Ўзган туман касалхонасининг синиқ-жароҳатлар бўлишида ётган эди.

Ўш ВИИБнинг матбуот хизмати билдиришича, гумондорларнинг соғлиғини тиклангани сабаб улар 27 июлда Ўш ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

«Гумонланувчилардан COVID-19 касаллигига ПЧР-анализ олинди. Таҳлил натижалари чиққандан кейин Ўзган туман судининг қарори асосида Ўш шаҳридаги №5 тергов изоляторига ўтказилади», — деб билдиришди милициядан.

Нима бўлган?

18 июлга ўтар кечаси Жайилма яйловида Кадиралиевларнинг ўғиллари Чингиз Батировни отда судраб, Батировни эса бошига болта билан чопишган. Шу сабаб улар оғир жароҳат олиб, касалхонага тушган.

Ака-укаларни калтаклашда гумонланиб Жоомарт Санжар ўғли ва Альтинбек Улан ўғли ушланган.

Жоомарт — ўлдирилган депутат Санжар Кадиралиевнинг ўғли. Альтинбек — унинг укаси Улан Кадиралиевнинг боласи. Бундан ташқари, воқеага Нурмухаммед (Мухаммед) Улан ўғлининг ҳам алоқаси борлиги айтилган. Бироқ у вояга етмагани сабаб қамоққа олинмаган.

Батировларнинг оиласи Кадиралиевларнинг кланидан жабр кўрганини айтиб, 23 июлда митингга чиқиб, 26 июлда матбуот анжумани ўтказишган. Улар болаларининг бирини бош суяги майдаланиб, «тильдан қолганини» айтишмоқда. Шунингдек, Кадиралиевлар «милицияга пора бериб, жазосиз қолади» деган хавотирда.

Милиция олдин воқеани «Бебошлик» моддаси билан рўйхатга олиб, икки ҳам ариза берганини маълум қилишган. Базарбек Батировнинг берган аризаси асосида унинг ўғилларига суд-тиббий эскпертиза тайинланган. Унинг натижасида Илгиз Базарбек ўғли ва Чингиз Батиров «оғир тан жароҳати» олгани аниқланган.

«Бебошлик» моддаси «Соғлиққа оғир зарар келтириш» моддасига квалификацияланиб, тергов амаллари давом этмоқда.