COVID-19: Охирги суткада коронавирснинг янги 1 102 ҳолати қайд этилди

21-июлда коронавируснинг янги 1 102 ҳолати аниқланди. Унинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 1 003, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 99. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 827;
  • Чуй вилоятида — 65;
  • Боткен вилоятида — 80,
  • Жалолобод вилоятида — 20;
  • Иссиқкўл вилоятида — 55;
  • Ўш шаҳрида — 10;
  • Ўш вилоятида — 24;
  • Норин вилоятида — 12;
  • Талас вилоятида — 9.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 152 709га етди.

Бир суткада 1 213 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 813, Чуй вилоятида — 122, Ўш шаҳрида — 84, Ўш вилоятида — 25, Талас вилояти — 5, Иссиқкўл вилоятида — 8, Жалолобод вилоятила — 63, Баткен вилоятида — 88, Норин вилоятида — 5 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 128 905 киши касалхонада соғайди. Шифохоналарда 4 509 бемор даволанмоқда. Улардан 1 305 киши оғир, 232 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 15 856 киши даволанмоқда.

Охирги сутка ичида ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 8 926.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — беш, Чуй вилоятида — уч, Норин вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 205 киши вафот этди.

Шунингдек, бир кеча-кундузда 39 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — 20, Баткен вилоятида — 4, Чуй вилоятида — 3, Ўш шаҳри, Ўш ва Жалолобод вилоятларида — биттадан тиббиёт ходими OVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган ходимларнинг сони 6 238га етди, улардан 5 464 ходим соғайди.