Афсонавий парламентнинг депутати Шергази Мамбетов вафот этди

17

«Афсонавий парламент»нинг собиқ депутати, мутахассис-геолог Шергази Мамбетов вафот этгани маълум бўлди. Унинг вафот этганини Kaktus.mediaга набираси Улукбек Маратов хабар қилди.

Маратовнинг айтишича илмий ва сиёсий арбоб икки томонлама пневмониядан оламдан ўтган. У 84 ёшда бўлган.

Шергази Мамбетов ким бўлган?

Мамбетов геология ва тоғ-кон тармоғи мутахассиси, 150дан ортиқ илмий асарлар муаллифи қатори танилган. Унинг орасида таълим вазирлиги тасдиқлаган 7 монография ва 20дан ортиқ методик ўқув қуроллари бор.

1976-1992 йиллари Фрунзе политехника институтининг доцентидан ректоригача бўлиб ишлаган. 1990 йили Мамбетов фан ва таълим вазирлиги қўмитасининг раиси ва депутат сифатида «афсонавий парламент»нинг таркибига кирган.

Кейин у фан ва енгил саноат бўйича парламент комиссиясини бошқарган — ҳукуматга қарашли Минерал-хом ашё ресурслар комплексини ўзлаштириш бўйича давлат комиссия. Мамбетов Қумтўр конини ишлатишга боғлиқ энг биринчи парламент комиссиясини бошқарган.

1996 йили Мамбетов илмий ишларга қатнашиб келган. Умрининг охиригача Б.Н.Елсин номидаги КОСУнинг тоғ-кон ишларини физик процесслари кафедрасида дарс берган.

Техника фанлари доктори, профессор, геомеханика, минерал ресурсларни комплекс ўзлаштириш ва фойдаланиш, кон бойликларини ишлатишдаги ноанъанавий технологиялар бўйича дарс берган. Бундан ташқари, Геолог ва тоғ-кон енгил саноатчилар ассоциация бошқармасини ва миллий аттестация комиссиясининг геология ва тоғ фанлари бўйича экспертлар кенгашининг таркибига кирган.

2021 йилнинг май ойида «Қумтўр»га ташқи бошқарув киритилгандан кейин Мамбетов ва «афсонавий парламент»нинг бошқа депутатлари матбуот анжумани ўтказишган.

Мамбетов Қумтўрдаги қонун бузилишларига қочқин президент Аскар Акаев айбдор деб билдирган.

Унинг айтишича, ўша йиллари Аскар Акаев бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари «ақлга соғмай сиёсат олиб бориб», Қумтўр танловсиз Канаданинг «Камеко» компаниясига ўтиб кетган.

«Мен «олтин комиссияси»нинг раиси эдим, конни ишлатишнинг йўлини топиш учун 9 депутат 9 ой ишлаганмиз. Бироқ Аскар Акаев бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари ақлга сиғмас сиёсат олиб бориб, фақат фойдани кўзлаган чет элликлар билан алоқа ўрнатган», — деган Мамбетов.