Охирги суткада COVID-19 юқтирган 10 киши вафот этди

Бишкекдаги COVID-19 / Kloop.kg учун иллюстрация, Кеня Джаманкулова

20-июлда коронавируснинг янги 1 291 ҳолати қайд этилди. Унинг ичида лабораторияда тасдиқлангани — 1 224, клиник-эпидемиологик тасдиқлангани — 67. Бу ҳақда республика штабидан маълум қилинди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар:

  • Бишкек шаҳрида - 939;
  • Чуй вилоятида - 129;
  • Боткен вилояти - 74,
  • Жалолобод вилоятида - 15;
  • Иссиқкўл вилоятида - 52;
  • Ўш шаҳрида - 17;
  • Ўш вилоятида - 21;
  • Норин вилоятида - 26;
  • Талас вилоятида - 18.

Жами бўлиб, Қирғизистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 151 607 нафарга етди.

Сўнгги кун ичида 1242 нафар бемор коронавирусдан даволаниб, уйига чиқарилди. Бишкекда - 867, Чуй вилоятида - 141, Ўш шаҳрида - 28, Ўш вилоятида - 64, Талас вилоятида - 22, Иссиқкўл вилоятида - 17, Жалолобод вилоятида - 55, Боткен вилоятида - 32. , Норин вилоятида - 16 бемор.

Шу билан мамлакатда 127 692 нафар киши касалликдан даволанди. 4552 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Уларнинг 1430 нафари оғир аҳволда, 195 беморнинг аҳволи ўта оғир. 15 938 нафар киши уйда даволанмоқда.

Сўнгги кун давомида ўтказилган ПЗР тадқиқотлари сони 4502 тани ташкил этди.

Бундан ташқари, COVID-19 касаллигидан олти нафар бемор Бишкекда, икки нафари Чуйда ва бир нафардан Боткен ҳамда Таласда вафот этди. Ушбу касаллик туфайли Қирғизистонда 2196 нафар киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида 19 нафар тиббиёт ходимига коронавирус ташхиси қўйилгани маълум қилинди. Бишкекда - 10, Боткен вилоятида - 4, Чуй вилоятида - 3, Талас вилоятида - 2 нафар шифокор КОВИД-19 юқтирган. Коронавирус билан касалланган тиббиёт ходимларининг сони 6208 нафарга етди, улардан 5535 нафари даволанди.