Бишкек: Милиция қариндошининг хонадонини ёқишда гумонланган шахсни қўлга олди

228

ФҲВнинг матбуот котиби 19-июлда Бишкекда Грибоедов кўчасидаги уйнинг 12-қаватида хонадон ёнаётганини билдирган.

Ёнғинни ўчиришга икки техника жалб қилиниб, натижада ўт тўлиғи билан соат 17:03да ўчирилган. ФҲВнинг маълумотига кўра, ёнғин натижасида хонадоннинг 10 квадрат метри ёниб, ёнғин қўшни квартирага ҳам ўтиб, унинг эшиги ҳамда коридор куйган.

Ленин туман ИИБнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига билдиришича, ёнғин чиққан ерга милиция ходимлари келиб, факт «Бошқа шахснинг мулкини бузиш ёки йўқ қилиш» моддаси билан ҚЖУРга қайд қилинган.

Милиция ёнғинни чиқаришда гумон қилиб 23 ёшли йигитни қўлга олган, у ёниб кетган хонадон эгасининг қариндоши бўлиб чиққан.

«Хонадон эгалари қўлга олинган шахсга қарши ариза ёзишдан бош тортишди», — деб билдирилди милициядан.

Ички ишлар бошқармаси воқеа тафсилотларини аниқлаш давом этаётганини қўшимча қилди.

Kaktus.Media нашри видео эълонқилган, видеода гумондор ўт қўйганини тан олиб, бу унинг ва хонадон эгасининг ўртасидаги иш эканини айтган.