Президент халқни Қурбон ҳайити билан табриклаб, вакцина олишга чақирди

250

Президент Садир Жапаров 20-июлда Қирғизистонликларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. У ўлкада бу байрам шу билан иккинчи бор COVID-19 сабабли чекловлар билан ўтаётганини таъкидлаб, халқни соғлиғини мустаҳкамлаш учун вакцина олишга чақирди.

«Бу касалликдан вафот этган фуқароларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Беморларга Аллоҳ таоло шифо бериб, тезроқ тузалиб кетишларини ният қиламиз», — деди у.

Шунингдек у «кучли жамият ҳар қандай қийинчиликларга ва синовларга тайёр бўлиши кераклигини» айтиб, «биз барини сабр, бағрикенглик ва матонат билан енгиб янги муваффақиятларга ишончли қадам ташлаймиз» деб билдирди.

«Оллоҳ ҳар бир оилага барака, ризқ ва бахт ато этиб, бизни турли касалликлардан узоқ қилсин! Байрам халқимизга, юртимизга ва барча мусулмон оламига муборак бўлиб, тинчлик, тўқчилик ҳамда мўлчилик бўлсин! Яратган Қирғизистонимизни сақласин, баримизга кейинги Қурбон ҳайитига ҳам омон-эсон етказсин!» — деб сўзини ниҳоялади президент.

Бугун Қирғизистонда Қурбон ҳайити нишонланиб, байрам намози масжидларда ўқилди. Ўтган йили ҳам коронавирус пандемияси сабаб намоз марказий майдонларда ўқилмаган.

Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтиб қурбонлик қилинувчи байрам. Шу сабабли бу йил Қирғизистонда 20-июнь – дам олиш куни деб эълон қилинди.