МХДҚ Лайлакда контрабанда кўмирни қўлга олди. Машина Сулукту шаҳар бошчисининг ўғлига тегишли

212

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги Кароол-Добо ҳудудида контрабанда билан кўмир ташиётган икки қирғизистонлик қўлга олинганини билдирди.

Уларнинг маълум қилишича, кўмир юкланган машина Қирғизистондан Тожикистонга қараб ўтказиш пунктидан бошқа йўлда бораётган бўлган.

«Чегара хизматининг тўхташ талабига ҳайдовчи бош эгмай, йўлида давом этган. Чегара хизмати юк машинасининг ортига тушган. Чегарадан ноқонуний ўтиш ҳаракатига йўл бермаслик учун чегара отряди қурол қўлланиб, огоҳлантириш учун ҳавога ўқ очган», — деб билдирилди МХДҚдан.

Шундан кейин юк машинаси ёнга қулаб, чегарачилар ҳайдовчини ва унинг шеригини қўлга олишган. Иш бўйича тергов давом этмоқда.

Kaktus.Media наўри чегарачилар тарафидан қўлга олинган юк машина Сулукту шаҳрининг мэри Абдисамат Халбековнинг ўғлига тегишли эканини билдирди. Амалдор ҳам буни тасдиқлаган.

«Кеча, яқиндагина эшитдим. Менга болалар айтганидек, машинани бошқариб бораётган ҳайдовчилар машинани бизнинг фирмадан ижарага олишган экан. Биз барини суриштириб, аниқлаймиз. Кўмирни эса кам таъминланганларга тарқатамиз», — деб билдирган нашрга Халбеков.

Лайлак туманининг ҳокими Алмаз Рахманкуловнинг айтишича, туман ИИБи контрабанда факти бўйича судгача тергов бошлади. Ҳоким ҳам фирма Халбековнинг  ўғлига тегишли эканини тасдиқлади.

Абдисамат Халбеков ким?

Абдисамат Халбеков — Сулукту шаҳрининг мэри, «Онугуу-Прогресс» коалициясининг номзоди. МСКнинг маълумотига кўра, у шаҳар етакчиси бўлиб 7-июнда сайланган. Халбековнинг номзодини Боткен шаҳар кенгашининг 31 депутатининг ичидан 16си қўллаган.

Адлия вазирлигининг маълумот базасида, 2021-йилнинг 19-июнидаги маълумоти бўйича, Халбеков кўмир қазувчи «Алтин Кен плюс» МЧЖсининг асосчиси ва директори бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда у фаолиятни тўхтатиш босқичида турибди.

Бундан ташқари, кўмир қазувчи яна бир «Ак Булак комур» компаниясининг директори ва асосчиси бўлиб ҳисобланади. Компания 2021-йилнинг мартида қайта рўйхатдан ўтган.

Шунингдек Халбеков — тош кўмир қазувчи компаниянинг асосчилардан бири. Бу — «Табишкер» МЧЖси, унинг етакчиси — Алмазбек Базарбаев. Базарбаев КСДПнинг Сулукту шаҳар кенгашидаги собиқ депутати.