Организмда антитело бор бўлса эмлов олиш керакми? Президент Жапаровнинг мисолида айтиб берамиз

258

COVID-19 пандемияси бутун дунёни, унинг ичида қирғизистонликларнинг ҳам ҳаётини анча ўзгартирди. Экспертлар, шифокорлар ва бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) пандемияга қарши курашишда аҳолини оммавий эмлашга эътибор қаратмоқда.

Вакцина олиш вируснинг тарқалиш темпини пасайтиришга ёрдам беради. Эмлашдан ўтганларда касаллик енгил кечади.

Қирғизистонда эса эмлаш кампанияси 2021 йилнинг март ойида бошланган, бироқ кутилганда жилиш бўлмаган.

Шу билан бирга, айрим фуқаролар вакцина олишда иккиланишмоқда — сабаби COVID-19 билан оғриганларда организм ишлаб чиққан антитело бор.

Шунингдек аргументни Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров фойдаланмоқда. Март ойида вакцина қилиш янги бошланганда давлат раҳбарининг матбуот хизмати Жапаров коронавирус билан оғриб соғайганини ва унинг организми вакцина олмасликка етарли антитело ишлаб чиққанини билдирган.

Шундан сўнг ўша вақтда президентнинг матбуот котиби бўлган Галина Байтерек президентнинг антителолари камайиб кетадиган бўлса, вакцина олади деб қўшимча қилган.

30 июнда соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев АКИpress нашрига интервью бериб, Жапаровнинг организмида антитело етарли эканини айтган. Агар кам бўлса вакцина олиш таклифини беришини қўшимча қилган.

Июлнинг ярмида президентнинг антителоларига боғлиқ ҳолати ўзгарган эмас — Жапаровнинг аппаратидан «Клооп»нинг журналистига президент вакцина оладиган бўлса, қўшимча маълумот берамиз деб билдиришган.

ЖССТ ва экспертлар антитело ҳақида нима дейишмоқда?

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 касаллиги билан оғриб соғайгандан кейин одам организми ишлаб чиққан антителоларни ўрганишда ҳамон давом эттирмоқда.

Ташкилот таъкидлашича, одамдаги антителоларнинг даражаси ҳар кимда ҳар хил. Касалликнинг оғир турига чалинган одамларда антитело кўп, енгил формада оғриганларда ҳеч қандай белгисиз вирус олиб юрувчилар камроқ.

Бироқ касалликдан кейин пайдо бўлган антитело одам организмида қанча вақт бўлиши бўйича дунё олимлари бир фикрга келмаган. У вирусдан қай даражада ҳимоя қилиши ҳам номаълум.

ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович ТАСС нашрига билдиришича, антителонинг бўлиши вакцина одамга зарар қилади деган маънони тушунтирмаслиги керак.

«Турли антителолар бор ва клиника шароитда қўлланилган кўпчилик стандарт тестлар коронавирусни нейтраллайдиган антителоларни кўрсатмайди», — деб билдирган Вуйнович.

У вирусга бардош берувчи юқори даражадаги иммунитетни аниқлаш учун махсус тестлари бор илмий лаборатория кераклигини қўшимча қилган. Шу билан бирга бундай лабораторияда юқори квалификацияли мутахассислар ишлаши керак.

«Демак ЖССТ ҳозирча антителога тест топширмай туришни таклиф қилади, тест сизга кўп маълумот бермайди, бироқ заифлаштириши мумкин», — деб тушунтирди ЖССТнинг вакили.

АҚШдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ЖССТ каби антитело бўлишига қарамай COVID-19га қарши вакцина олиш керак деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, Сиетлдаги «Фред Хатчинсоннинг ракни текшириш маркази» вакцина қилдиргандан кейин антитело касалликдан кейин пайдо бўлган антителога қараганда таъсирли эканини айтмоқда.

Қирғизистонда эмлаш

Қирғизистондаги аҳолини эмлаш кампанияси 2021 йили мартда бошланган. Бироқ 12 июлда ўлкага Sinopharm вакцинасининг иккинчи партияси олиб келингандан кейин фаол фазага кирди.

Вакцина келгандан кейин президент Садир Жапаров барча муассасаларни, унинг ичида қишлоқ ҳукуматларигача бўлган ходимларни вакцина қилишни буюрди. Шунингдек ўлка бўйича 900га яқин эмлаш пунктлари очилди. Барча хоҳловчилар бепул эмлашдан ўтса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13 июлдаги маълумоти бўйича, COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 131 минг киши олди, иккинчи дозаси 85 минг фуқарога қилинди.

Шунингдек, муассасанинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтиришнинг 142 270 ҳолати аниқланди. Касалликдан 2 123 киши вафот этган.