Адвокат: Орхан Инанди уни ўғирлаш бўйича амалиётни уч қирғизистонлик ишга оширганини айтди

227
Орхан Инанди

«Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инандининг адвокати Халил Ибрагим Йилмаз «Азаттык»қа интервью бериб, унинг мижози ким томонидан ва қандай ўғирланганини, терговнинг бориши ва аҳволи ҳақида айтиб берди.

Адвокат Инандининг кўрсатмаларига таяниб, у Бишкекда қирғиз миллатидаги уч киши томонидан ўғирланганини билдирди.

«Ким ўғирлаганини билмайди. Бироқ қирғизистонлик одамлар ўғирлаганини айтмоқда. У қирғиз милицияси, хавфсизлик хизмати ёки бошқа гуруҳ бўлиши мумкин. Ким қилганини билмайди. Фақатгина Қирғизистондаги ўғирлаш бўйича операцияни уч қирғиз миллатидаги киши қилганини айтмоқда. Бироқ улар ким эканини билмайди», — деди Йилмаз.

Шунингдек, Йилмазнинг айтишича Инандини 1-июнга ўтар кечаси ўғирлаган кишилар унинг кўзларини боғлаб, машина билан беш-олти соат қора йўл билан номаълум томонга олиб боришган. Эртаси куни у самолёт орқали Туркияга етказилган.

«У қаердан самолётга солишганини билмайди. Қозоғистонми, Қирғизистонми, Тожикистонми билмайди. Бироқ қора йўл билан беш-олти соат йўл юриб, кейин самолётга солиб, эртаси куни Туркияга олиб келишибди. Бироқ қайси ўлка ҳудуди орқали чиқарилганини кўзи боғлиқ бўлгани учун билмайди», — деди адвокат.

«Ўзини “қонунни буздим, айбдорман” деб ҳисобламайди»

Туркиянинг ОАВлари Инанди «ФЕТОнинг Марказий Осиёдаги менежери бўлганини тан олди» деган маълумот тарқатишган. Бироқ Инандининг адвокати Инанди ўзини Қирғизистондаги фаолияти ҳақидай айтиб берганини билдири, айбини тан олмаганини айтди.

*Турк ҳукумати Инандини «террор ташкилотини бошқаришга» айбламоқда. Туркиянинг президенти Инандини ФЕТОнинг Марказий Осиёдаги бош менежери қатори айтган. ФЕТО ёки диний олим «Фетхуллах Гуленнинг ҳаракати» Туркияда террористик ташкилот деб танилиб, 2016-йилдаги тўнтарилишда айбланмоқда. Бироқ Фетхуллах Гулен бу айбловларни инкор қилмоқда.

«Мактабларни қандай ташкил қилганини, кимлардан пул келганини айтиб берди. “Бу ишни қилганимга афсус қилмайман, бугун ҳам имкон бўлса шу билан шуғулландим, болаларга билим билим бердим” демоқда [...] Кўрсатмалари 89 варақ бўлди. Бироқ унда айбдор экани ҳақида ҳеч бир афсус бўлмади. Ўзини “қонунни буздим, айбдорман” деб ҳисобламайди», — деди Йилмаз.

Адвокат Орхан Инандининг сўзига таяниб, Туркияда унга руҳий босим бўлаётганини, бироқ калтаклаб тан жароҳати етказишмаганини айтган. Йилмазнинг фикрича, унга Қирғизистондан ўғирлангандан кейин тан жароҳати етказилган. Инанди Туркияда экани очиқлангандан кейин унинг суратлари ҳам эълон қилинган. Унда у озиб, бир қўли шишиб, соқоллари ўсиб қолганини кўриш мумкин.

«Кеча хавфсизлик органидан қамоққа ўтказилди. Ҳозир Анқарадаги Синжан турмасида ушлаб турилади. Қирғизистон халқини яхши кўришини айтиб қўй деди. "Мактаблар нима бўлади?" деб хавотирланмоқда», — деди Йилмаз.

Орхан Инанди 1-июнга ўтар кечаси номаълум кишилар томонидан ўғирланган. 5-июлда Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган миллий разведка хизмати Инандини махсус операция натижасида қўлга олганини билдирди.

Инандини «кузатиб юрган» спортчи

Инандининг оиласини манфаатларини Қирғизистонда ҳимоя қилган адвокат Таалайгул Токтакунова уни ўғирлашга спортчи Арсен Айилчиев ва депутат Шайлообек Атазовнинг алоқаси бор деб тахмин қилган. Сабаби Инанди ўғирланган куни унинг машинасининг видеорегистраторига Айилчиевга ўхшаган одам тушиб қолган.

«Уларнинг бири кўкрагида ёзуви бор, сарғиш, тана рангидаги футболкалик киши Арсен Айилчиев экани аниқланди. Яна бир кишининг номи бизнинг маълумоти бўйича, Асилбек деган одам», — деди у.

Токтакунова Инандини «кузатиб юрган» спортчи билан депутат Атазов овқатланиш жойида бирга тушган суратини ҳам тарқатган. Унинг айтишича, Атазовга 28 июнда Туркияда «Йилнинг олтин одами» номи шунчаки берилмаган.

Кўп ўтмай Атазов Токтакуновага жавоб қайтариб, адвокат у ҳақда «эртакларини ёзганини» билдирган.

«Орхан Инанди ҳозир Туркияда юрса, бу суратдаги боланинг қандай алоқаси бор? Инандини Туркининг махсус хизмати олиб кетган деб турк ахборот манбалари чиқармоқда. Суратдаги бола қирғиз бўлмоқда», — деган ул.

Суриштирувчи журналист Али Токтакунов спортчи Айилчиев 31 май куни — Инанди ўғирланган куни — «Есенин бар» дам олиш масканида номаълум киши билан ўтирганини очиқлаган. Ўша вақтда «Есенин бар»га яқин жойлашган «Адриано» кафесида Инанди ИИВнинг собиқ раҳбари Мелис Турганбаев ва унинг ўғли билан учрашган.

Кўп ўтмай Инанди кофедан чиқиб машинасини миниб чиқаётганда Айилчиев ва унинг ёнидаги киши ўзларининг машинасига ўтишга шошилган. Бу ҳолат Инандининг машинасидаги регистраторга тушиб қолган.

Сирли самолёт

1 июнда туркиялик Habererk нашри Нандини «Женгиз Иншат» авиакомпаниясининг самолёти билан Қирғизистондан чиқариб кетиш учун Бишкек аэропортига етказилганини, бироқ қирғиз ҳукумати «бунга йўл бермади» деб ёзган. Шу сабаб Инанди «Туркиянинг Қирғизистондаги элчилигида ушлаб турилибди» деб хабар қилган нашр.

Шунингдек Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги бу маълумотни инкор қилган.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 1 июнда «Манас» халқаро аэропортига ҳақиқатдан ҳам турк самолёти қўнганини ёзишган, у Инандини олиб кетиш учун Туркиядан келган деб тахмин қилишмоқда. Бироқ аэропортнинг матбуот котиби Алия Курбанова бу маълумотни инкор қилиб, мазкур самолёт 1 апрелдан бери Қирғизистон ҳудудида эканини ва ўлка ҳудудидан чиқмаганини билдирган.

Курбанова бу самолётни «Эти Бакир Терексай» олтин қазиш компаниясига хизмат қилишини қўшимча қилган.