Ўш шаҳрига ва вилоятига 12 июлда Хитойдан умумий 135 минг доза «Синофарм» вакцинаси келди. Унинг 50 минги — шаҳар турғунларига, 85 минги вилоятдагилар учун. 34та шундай вакцина билан бирга тегишли сондаги махсус сўров варақалари, келишув бўйича анкета ва карточкалар бирга келди.
Бу вакцинани олиб келишнинг биринчи босқичи. Ўш мэрияси уч босқич асосида шаҳарга умумий 110 минг, вилоятга 175 минг доза вакцина келишини маълум қилди.
Вакцинани қаердан олса бўлади?
Эмлаш шаҳар турғунлари учун 7 кун давомида соат 08:00дан 23:00гача шаҳарнинг марказий бозорида, «Келечек» бозорида, «Глобус», «Фрунзе» гипермаркетларида, тўрт мактабда ва поликлиникаларда бепул олиб борилади. Шаҳардаги ва вилоятдаги эмлаш пунктларининг манзили билан иш вақтини билиш учун қуйидаги иловани босинг.
Вакцина олиш учун сиз олдин шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатларни олиб боришингиз керак. Шифокор назорати вақтида бошқа ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
«Синофарм»нинг биринчи ва иккинчи дозасини олгандан сўнг сиз вакцинацияланганлигингиз ҳақида махсус сертификатга эга бўласиз. Шунингдек чет ўлкага чиқсангиз ПЧР-анализини топшириб юрмайсиз — сертификат дунё бўйича тан олинади.
Бундан ташқари, Ўшга июль ойининг охирида AstraZeneca вакцинасини келиши кутилмоқда.
11 июлга кўра ўлкада вакцина олганларнинг умумий сони 129 минг 175ни тузди. Коронавирус 13 июлда бир суткада 1 292 кишида аниқланиб, 10 киши вафот этди.