Ўш: Ҳомиладор хотинини ва қайнонасини калтаклаб ўлдирган шахс умбрбод озодликдан маҳрум қилинди

225
Сурат: Ўш ШИИБининг матбуот хизмати

Ўш шаҳрида ҳомиладор аёлини ва қайнонасини калтаклаб ўлдирган 32 ёшли шахс умрбод қамоқ жазосига тортилиб, 300 минг сом жаримага тортилди. Бу қарорни Ўш шаҳар суди 16 июнда чиқарди.

Ўш вилоят судининг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришича, судланувчисининг адвокати шаҳар судининг ҳукмидан норозилигини билдириб, вилоят судига ариза ёзди.

«Ҳозирда аппеляция аризаси асосида Ўш вилоят судида иш текширувга олинди. Суд жараёни 29 июлга белгиланди», — деб билдиришди вилоят судидан.

Ўтган йилнинг 20 октябрида Ўш шаҳрининг турғуни ҳомиладор аёли билан қайнонасини калтаклаб, ўзи пойтахтга қочиб кетган. Аёли воқеа жойда вафот этган, қайнонаси эса беш кундан кейин олган жароҳати сабаб касалхонада вафот этган.

Гумондор воқеадан икки кун ўтиб, Ўш ШИИБнинг криминал милицияси томонидан Бишкек шаҳрида қўлга олинди. У сўроқ давомида 29 ёшдаги аёлини рашк сабабли калтаклаганини айтган.