Боткен вилоят ИИБи: Тўрт-Кўчада Тожикистон фуқароси автомобили билан безорилик қилди

227

Баткен вилоятининг Баткен туманидаги Тўрт-Кўча ҳудудида тожик фуқароси «бебошлик қилди». Бу ҳақда «Клооп»га Баткен ВИИБдан билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, 13 июлда тунги соат 00:30да номаълум тожик фуқароси Ўш — Исфана автойўлидаги Исфара — Ворух йўлининг кесилишига «Мерседес-Бенс» машинасини тезлик билан ҳайдаб келган.

Кейин машинасини тўхтатиб бақириб, яна Тожикистоннинг Хожо-Ало қишлоғига қайтган.

«Турмуш» нашри маҳаллийларга таяниб, «тожик фуқаролари қирғизистонликларга провокация қилишди» деб ёзди.

Нашрнинг маълумотига кўра, тожикистонликлар «Мерседес-Бенс С-класс» русумидаги икки машина келишиб, йўлдан ўтиб кетаётган қирғизистонликларни «сўкиб, ёмон сўзларни айтишган». Шунингдек уларнинг «машиналарига тош отишган».

«ИИВнинг ходимлари маълумотига кўра, тожик фуқаролари алкоголь ичимликларни ёки гиёҳванд моддаларнинг таъсирида бўлишган. Бундан ташқари, Тўрт-Кўча ҳудудида осмонда учиб юрган дрон кўринган», — деб ёзди нашр.

Баткен ВИИБнинг матбуот хизматидан нашрга тожик фуқароларини алкоголь ёки гиёҳванд модда таъсирида бўлгани ҳақида қайси ходимлар маълумот бергани текширилаётганини айтишди.

Шунингдек, Баткеннинг Кўктош қишлоқ милиция бўлимининг ходимлари билан Тожикистоннинг Хожо-Ало ҳудудий милиция бўлимининг ходимлари учрашиб, юқоридаги воқеаларни олдини олиш мақсадида сўзлашув ишларини олиб борганини қўшимча қилишди.