ИИВ: Москвада қирғиз ва тожик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

237

Россиянинг Москва шаҳрида 12 июлда 200га яқин одам иштирокида оммавий муштлашув бўлди — улар Қирғизистон ва Тожикистоннинг фуқаролари экани хабар қилинди. Ҳозирча жанжалдан жабрланганлар бор-йўғи номаълум.

Россиялик ОАВлари муштлашув «Кузминки» метроси олдида соат 19:00 атрофида бўлганини ёзишди.

Жанжал бўлган жойга полиция ходимлари бориб, 104 киши қўлга олинган. Қўлга тушганлар «Кузминки» метроси олдида эмас яқин жойлашган ҳудудларда ҳам қўлга тушишган. Муштлашувнинг қолган иштирокчилари қочиб кетишга улгуришган.

Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги Нурлан Жанбаев «Азаттык»қа берган интервьюсида рус полицияси «Бебошлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалганини билдирди. Унинг айтишича, ушланганларнинг 70дан ортиғи қирғиз фуқаролари — уларга қарши уч тожикистонлик ариза ёзган.

«Полиция муштлашув юз бермасин деб қирғизларни ҳам, тожикларни ҳам милиция бўлимларига олиб борган», — деди Жанбаев.

Шунингдек Жанбаев биринчи жанжал 9 июлда бильярд ўйнаган жойда бўлганини, бунинг натижасида Қирғизистоннинг бир фуқароси пичоқдан яралангани айтилади.

Бироқ 11 июлда ижтимоий тармоқларда пичоқланиб тез ёрдам машинасида кетаётган икки қирғизистонликнинг видеоси тарқалган. Уларнинг бири «тожиклар шундай қилади-да» дегани эшитилади.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙻𝚞𝚒𝚣𝚊 𝙼𝚒𝚛𝚎𝚢 (@luiza.mirey)

Бу видеони Whatsapp орқали тарқатганлар қирғиз муҳожирларига мурожаат қилиб «Кузминки метросига ўтаверинглар» деб айтишган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Бундан икки ой олдин Москванинг овқатланиш жойларидан бирида Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари муштлашиб, олти одам жабрланган.

Ўтган йилнинг июль ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўнлаган қирғиз ва тожик миллатидаги фуқаролар оммавий муштлашган. Можаро оқибатида икки томондан ҳам жароҳатланганлар бўлган. Икки диаспоранинг вакиллари жанжал футбол ўйинидан бошланганини билдиришган.