Москвада оммавий муштлашувнинг олти иштирокчиси 15 суткага қамалди

228

Москва шаҳрининг Кузьминки туман суди 13-июлда «Кузьминки» метроси олдидаги муштлашнинг олти иштирокчисини 15 суткага қамоққа олди. Суд уларни «Рухсатсиз йиғилишларга қатнашиш» моддаси билан айбдор деб топди.

12-июлда Москвада қирғиз ва тожик фуқароларининг иштирокида оммавий муштлашув бўлган. Жанжалга умумий 200га яқин одам қатнашгани хабар қилинди.

Воқеа бўлган жойга Москва полицияси бориб, 103 мигрантни қўлга олди — уларнинг 70дан ортиғи Қирғизистон фуқаролари. Россиянинг ички ишлар вазирлиги «Майда бебошлик» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, бир қанча муштлашувнинг иштирокчилари ўлкадан чиқарилишини таъкидлади. Шунингдек, депортация бўлганларга жарима солиниб, уларга Россияга кириш тақиқланиши айтилди.

Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги вакили Нурлан Жанбаев биринчи жанжал 9-июлда бильярд ўйнаган жойда бўлганини билдирган. 11-июлда ижтимоий тармоқларда пичоқланиб тез ёрдам машинасида кетаётган икки қирғизистонликнинг видеоси тарқалган. Уларнинг бири «тожиклар шундай қиладида» деганини эшитиш мумкин.