«Ярми қирғиз, ярми япон усулида бўлди». Дизайнер олимпиада формаси бўйича танқидга жавоб берди

213

Ижтимоий тармоқларда Токиодаги ёзги Олимпиадага йўлланма олган Қирғизистоннинг терма жамоасининг парад формаси муҳокама қилинмоқда. Айримлар формани «тўйга ёки саҳнага тикилгандай» деб баҳо берган, айримлари эса форма уларга ёққанини айтишган.

Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт агентлигининг маълумотига кўра, форманинг бир комплекти 95 минг сомга тайёрланган. Формага кетган маблағнинг ҳаммасини миллий олимпиада қўмитаси сарфлаган.

«Муҳими кийимнинг ўнг томонида қирғизнинг миллий нақшлари, чап томонида эса япон халқининг таниқли рамзлари бор. Бу икки ўлканинг ўртасидаги дўстлик ва бирдамлигини англатади», — деб билдиришди агентликдан.

Сурат: «Дилбар» мода уйи

«Бизнинг халққа бирор нарса ёққанми?»

Парад формани «Дилбар» мода уйи тиккан. Шу компания 2012 ва 2016 йиллари ҳам олимпиада формасини тайёрлаган. «Дилбар» мода уйининг арт-директори Дилбар Ашимбаева «Super.kg» нашрга интервью бериб, улар формани олимпиада қўмитасининг техник топшириғи билан бажаришганини билдирди.

Ашимбаеванинг айтишича, қўмита форма миллий колоритда бўлиб, Япониянинг сакураси тасвирлансин деган топшириқ берган.

«Менинг фикримча парадга бизнинг терма чиқиб, стадион бўйлаб юрганда Япониянинг маданиятига қирғиз ўлкаси қандай муносабатда эканини шу ўлка тушунади. Костюмнинг ярми қирғиз стилида, ярми япон стилида бўлди. Биз кўниб қолган қирғиз колоритида эмас. Кийикнинг шохлари ботирликни акс эттирган орнамент ва Япониянинг нозик сакураси», — деди у.

Шунингдек Ашимбаева аввалги Олимпиадаларга тикилган формаларга ҳам «салбий фикрлар айтилган» деб билдирди.

«Бизнинг халққа бирор нарса ёқармиди? Неча йилдан бери тикамиз, ҳеч қачон, ҳеч нима ёқмаган. Қачон чет ўлкаликлар томонидан ижобий кела бошлаганда бошқача реакция қила бошлашади. Биласизларми, бизда ҳеч ким ҳеч қачон бирор нарсани мақтанмайди. Бир-биримизни ёмонлаб турамиз. Негатив айтиб туришимиз керак», — деди Ашимбаева.

Спорт кийимларнинг комплектларини хитойлик Tectop компанияси ҳомий қатори берадиган бўлди. Мазкур компания 2018 йилдан бери миллий олимпиада қўмитаси билан ҳамкорлик қилади.

Сурат: Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигидан

«Комплектда 15 кийим бўлади: бир нечта футболка, махсус кофта, ветровка, оёқ кийим, бош кийим ва бошқалар. Миллий терма жамоасининг аъзолари бу форма билан шуғулланади, Олимпиада қишлоғини айланади ва тақдирлаш маросимига чиқади», — деб билдиришди Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигидан.

Ёзги Олимпиада Япониянинг Токио шаҳрида 23 июлдан 8 августгача ўтади. Қирғизистондан Олимпиадага 18 спортчи йўлланма олган.

Олимпиадада биринчи ўринни олган қирғизистонлик спортчиларга 10 млн сом, иккинчи ўринни олганларга 7 млн сом ва учинчи ўринни олганларга 3 млн сом берилади. Ғалаба эришган спортчининг бош мураббийига мукофот пулидан 30%, катта ва шахсий мураббийига 25% ва биринчи мураббийига 10% тўланади.

Шунингдек тиббий персоналга олимпиада ўйинларининг умумий мукофот фондидан 10% фоизлик мукофот берилади.