Бишкекда 12 июлда КММАнинг биносида кўнгилли Адинай Мирзабековага ёдгорлик очилди. У стационарда COVID-19га чалинган беморларни даволаб юриб, ишда вафот этган.
Бронзадан ясалган бюстни Мирзабекованинг группадошлари ўрнатишган — улар 2021 йилнинг битирувчилари. Тадбирга ҚДТАнинг ректори Индира Кудайбергенова, ўқув юртининг ходимлари, Адинайнинг қариндошлари билан талабалар қатнашишди.
Касалликка чалинганларни даволаётиб ишда вафот этган
21-ёшдаги Адинай ҚДТАнинг бешинчи курсида ўқиб, COVID-19га чалинганлар стационарда беморларни даволаб, кўнгилли бўлиб ишлаб юрган. У 2020 йили 13 июлда вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу куни кечда Адинайнинг аҳволи кутилмаганда оғирлашиб, мушаклари тортиша бошлаганини билдирган. Шифокорлар қизни 40 дақиқа ҳушига келтиришга ҳаракат қилишган, бироқ шунга қарамай вафот этган. Кейин ҳукумат Адинай икки томонлама пневмония бўлганини айтган.
Бироқ марҳумнинг ҳамкасблари билан яқинлари Адинай соғлигидан шикоят қилмаганини, клиника раҳбарияти қизнинг ўлими учун жавобгарликдан қутилиб кетиш учун уларга босим қилаётганини айтишган.
Шунингдек, президент Сооронбай Жээнбеков Адинайнинг оиласидан хабар олиб, ўз жонини аямай қилган кўнгилли меҳнати ва коронавирус инфекциясига қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун талаба қизни «Эрдик» медали билан (ўлгандан кейин) тақдирлашга буйруқ берган.
2 октябрда Жээнбеков марҳумнинг яқинлари билан бирга Адинайнинг номи берилган паркка бориб, коронавирус қурбонлари хотирасига бағишлаб қурилувчи стеланинг макетини ўрнатган.